10:42 24 Январ 2018
Эфир
Москва жомеъ масжидидаги Қуръон фестивали тадбири

Ҳатто Пушкин мадҳ этган китоб - Москвадаги Қуръон фестивалидан репортаж

© RIA Novosti. Владимир Песня
Дунёда
Ҳавола олиш
1108111

Бугун Москвадаги жомеъ масжидида "Қуръон фестивали-2017" бўлиб ўтмоқда. Фестивал доирасида ташриф буюрувчиларга пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг муқаддас соч толалари намойиш этилди

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Россиянинг энг асосий масжидларидан бири бўлмиш жомеъ масжиди бугун минглаб зиёратчиларни ўз бағрига чорламоқда. Чунки ушбу масканда бугун иккинчи бор Қуръон фестивали ўтказилмоқда.

Москва жомеъ масжиди имоми Шамил Аляутдинов меҳмонларга мурожаат қилар экан, ушбу фестивал мусулмонларнинг муқаддас китоби бўлмиш — Қуръонга бағишланганини айтиб ўтди.

Москва жомеъ масжидидаги Қуръон фестивали
© RIA Novosti. Владимир Песня
Москва жомеъ масжиди имоми Шамил Аляутдинов

Ва, у ҳақда ҳатто Пушкин шеърлар битганини таъкидлаб, буюк рус шоирининг ижодидан йиғилганларга икки тўртлик ўқиб берди.

"Творцу молитесь; он могучий:
Он правит ветром; в знойный день
На небо насылает тучи;
Дает земле древесну сень.

Он милосерд: он Магомету
Открыл сияющий Коран,
Да притечем и мы ко свету,
И да падет с очей туман"…

Шундан сўнг имом бугун соат 11 дан то кечга қадар жомеъ масжиди деворлари ичида байрам тадбирлари бўлиб ўтиши ҳақида айтиб ўтди.

Айтиш жоизки, тадбир Қуръон ёш ҳофизлари танловидан бошланди. Мазкур танловда 3 ёшдан 14 ёшгача болалар иштирок этди. Ҳайъат аъзоларининг сўзларига қараганда, бугунги танловда турли мамлакатлардан 20га яқин болалар иштирок этиши белгиланган.

Москва жомеъ масжидидаги Қуръон фестивали
© RIA Novosti. Владимир Песня
Москва жомеъ масжидидаги Қуръон фестивали

Андижонлик 9 ёшли Маҳмудов Муҳаммадумар ўзининг чиқиши билан кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлди.

Болакайнинг айтишича, у ота-онаси билан 3 йилдан бери Ивановода истиқомат қилиб келади.

Қуръоннинг ёш билимдони андижонлик Муҳаммадумар Маҳмудов
© Sputnik/ Дилшодбек Асқаров
Қуръоннинг ёш билимдони андижонлик Муҳаммадумар Маҳмудов

Муҳаммадумар келажакдаги орзуи шайх бўлиш эканлигини айтиб ўтди ҳамда барча тенгдошларига аъло баҳоларга ўқиш тилагини билдирди.

Мазкур тадбирда Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг масжидда сақланаётган муборак соч толалари намойиш этилди.

Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг муқаддас соч толалари барча мусулмонлар учун энг ардоқли ёдгорлик бўлиб қолмоқда. Бу ёдгорликни масжидга умрбод сақлаш учун Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров тортиқ қилган.

Москвадаги масжидда Муҳаммад пайғамбар (с.а.в)нинг соч тоаси намойиш этилди
© REUTERS/ Владимир Песня
Москвадаги масжидда Муҳаммад пайғамбар (с.а.в)нинг соч толаси намойиш этилди

Ушбу ёдгорлик фақат тантанали тадбирлардагина халққа намойиш этилади. Москва жомеъ масжидидан аввал бу муқаддас ёдгорлик Грозний шаҳридаги "Чеченистон юраги" масжидида сақланган.

Фестивал меҳмонлари "Қуръондан илҳомланганлар" китоблар кўргазмасини томоша қилиб, Қуръон хаттотлигидан мастер класс олишлари ва Қуръоннинг гўзал қироатидан баҳраманд бўлишлари ва ислом ҳуқуқи (фиқҳ) бўйича ўтказиладиган интерактив викторинада қатнашишлари мумкин.

Тадбир соат 22.00га қадар давом этади.

Теглар:
жомеъ масжид, Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) соч толаси, Қуръони Карим, Пушкин, Москва

Асосий мавзулар