16:25 11 Декабр 2017
Эфир
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов

Камилов Ўзбекистон Россияда янги консулхоналар очишини маълум қилди

AFP PHOTO
Дунёда
Ҳавола олиш
20210

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг қайд этишича, хорижда Ўзбекистон фуқаролари сони ўсмоқда. Вазир берган маълумотга кўра, ҳозирда АҚШда юз мингдан ортиқ ўзбекистонлик бор, Россия ҳудудидаги ўзбекистонликлар сони эса 1 миллиондан ортиқ

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистон Россия Федерацияси ҳудудида бир неча консулхоналар очишни режалаштирган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Халқаро пресс-клубда журналистларнинг саволларига жавоб қайтариш чоғида айтиб ўтган, деб хабар қилди "Кун.уз" нашри.

Камиловнинг қайд этишича, хорижда Ўзбекистон фуқаролари сони ўсмоқда. Вазир берган маълумотга кўра, ҳозирда АҚШда юз мингдан ортиқ ўзбекистонлик бор, Россия ҳудудидаги ўзбекистонликлар сони эса 1 миллиондан ортиқ.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари хориждаги фуқароларга консуллик хизматлари кўрсатиш борасида муаммолар мавжудлигини қайд этиб ўтган. Унинг маълум қилишича, ҳозирда янги консулхоналар очиш ва янги мутахассисларни бу муаммоларни бартараф этишга жалб этиш ишлари олиб борилмоқда.

Комилов бу масала бўйича Россияда алоҳида муаммолар борлигини қайд этиб, у ердаги ўзбекистонликлар консулхоналаргача минглаб километрларни босиб ўтишига тўғри келаётганини айтиб ўтган.

Вазир Ўзбекистон Россияда яна бир неча консулхоналар очишини маълум қилган. У Ўзбекистоннинг хориждаги фуқароларига хизмат кўрсатиш сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилишини қайд этиб ўтган.

У ташқи ишлар вазирлигининг асосий мақсади чет элдаги фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш эканини ҳам қўшимча қилиб ўтган.

"Аммо чет элда ўзбекистонликлар кўпайиб боряпти. Одамларимиз элчихона ва консулхоналаримиз фаолиятидан рози дея олмаймиз. Биз бу борада ишлаяпмиз. Консуллик ва уларнинг ходимлари сонини кўпайтирамиз. Уларнинг мулоқот маданиятини ошириб борамиз", деган вазир.

Асосий мавзулар