Шимолий Корея "махсус тактик қўшинлар"ни яратди - ОАВ

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишКим Ир Сен таваллудининг 105 йиллигига бағишланган тадбир, Шимолий Корея
Ким Ир Сен таваллудининг 105 йиллигига бағишланган тадбир, Шимолий Корея - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шимолий Корея ТВсидаги трансляцияга кўра, махсус қўшинлар парад давомида юзлари қора гриммда ва қора кўзойнакларда марш қилганлар

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Шимолий Корея қуролли кучларнинг янги турини яратди, — деб хабар қилмоқда РИА Новости. Хабарда айтилишича, Қуролли кучларнинг бу янги тури — махсус тактик қўшинлар. деб аталади.

"Пиёда, ҳарбий-денгиз, ҳарбий ҳаво ва стратегик қўшинлардан ташқари, янги, махсус тактик қўшинлар тури яратилди", — деб хабар қилган Сеулдан Рёнхап ахборот агентлиги.

Нашр хабарига кўра, 15 апрел куни Пхеньянда бўлиб ўтган ҳарбий парадда аввал ишлатилмаган атама тилга олинган. Масалан, "Нодон Синмун" нашри "Ким Ир Сен майдонидан ҳарбий денгиз, ҳарбий-ҳаво ва ҳаво мудофаасига қарши Корея халқ армиясининг стратегик ва  махсус тактик қўшинлари колоннаси ўтгани" ҳақида ёзган.

КХДР баллистик ракеталарни учирмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея учун томоша ёхуд АҚШ нега Афғонистонга "бомбаларнинг онаси"ни ташлади?
Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) 13 апрел куни махсус қўшинлар ўқув машғулоти ўтказилгани ҳақида хабар берган ва бу қўшинлар кейинроқ парадда намойиш қилинганини айтиб ўтган.

Шимолий Корея ТВ сидаги трансляцияга кўра, махсус қўшинлар парад давомида юзлари қора гриммга бўялган ва қора кўзойнаклар таққан ҳолатда марш қилганлар.

Рёнхап нашрининг экспертларга таянган ҳолда тарқатган хабарига кўра, Шимолий Кореянинг янги турдаги қуролли қўшинлари уруш юзага келадиган тақдирда Ким Чен Инни йўқ қилиш бўйича машғулотлар ўтказаётган Америка ва Жанубий Корея махсус қўшинларига қарши туриш учун яратилган.

Янгиликлар лентаси
0