16:24 11 Декабр 2017
Эфир
Флаг Ирана

Шавкат Мирзиёев Эрон президентига ҳамдардлик билдирди

© Sputnik/ Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
239 0 0

Шавкат Мирзиёев Эронда сув тошқини оқибатида фуқаролар қурбон бўлиши муносабати билан Ҳасан Руҳонийга ҳамдардлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом республикаси президенти Ҳасан Руҳонийга мамлакатнинг бир неча ҳудудларида содир бўлган сув тошқини оқибатида, фуқаролар қурбон бўлиши муносабати билан чин дилдан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВи хабар қилди.

Энг сўнгги хабарларга кўра, Эронда юз берган сув тошқинлари оқибатида 41 киши қурбон бўлган, 22 киши дараксиз йўқолган.  Эрон шимоли-ғарбида ҳалигача кучли ёмғирлар давом этмоқда. Дарёлар қирғоғидан чиқиб, кўприкларни, автомобилларни, алоқа кабелларини ювиб кетмоқда. Зарар кўрган ҳудудларда Фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Қутқарув операцияси давом этмоқда.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

Асосий мавзулар