06:33 23 Январ 2018
Эфир
КХДР етакчиси Ким Чен Ин

Ким Чен Ин ўз қўшинларига "ёв умуртқасини синдиришга" тайёр туришни буюрди

© REUTERS/ KCNA
Дунёда
Ҳавола олиш
498 0 0

Ким Чен Инга Жанубий Кореянинг қўғирчоққа айланиб қолган душман кучларининг шимолий-ғарбий ороллардаги сўнгги ҳаракатланишлари ҳамда қўшимча кучлар олган Йонпхёндо оролидаги бўлинма ҳолати ҳақида баёнотни ўқиб эшиттиришгач, у ўз қўшинларига жанговар тайёр ҳолатда туришга буйруқ берган

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Сариқ денгизда, Жанубий Корея билан бахсли денгиз чегарасига яқин жойда жойлашган, Чанжедо ва Мудо оролчаларидаги  Корея Халқ Армияси артиллерия бўлинмаларини шахсан бориб текширди. Хабарга кўра, Ким Чен Ин ҳарбий хизматчиларни "биринчи буйруқ жаранглаши билан душман умуртқасини синдириш"га тайёр ҳолатда туришга чақирган.

"У (Ким Чен Ин) Йонпхёндо оролини Чанжедо оролидаги кузатув пунктидан кўздан кечирди. Унга Жанубий Кореянинг қўғирчоққа айланиб қолган душман кучларининг шимолий-ғарбий ороллардаги сўнгги ҳаракатланишлари ҳақида ҳамда айни вақтда қўшимча кучлар олган Йонпхёндо оролидаги бўлинма ҳолати ҳақида баёнотни ўқиб эшиттиришгач у (Ким Чен Ин) душман объектларидаги янги гарнизонлар бўйлаб артиллерия зарбасини бериш бўйича режа билан танишган ва тегишли топшириқларни берган", — деб таъкидланади Коея Марказий телеграф агентлиги хабарида.

"У (Ким Чен Ин) фронтнинг жануби-ғарбий линиясини ҳимоя қилаётган Корея Халқ Армияси олий артиллерия бўлинмалари юқори жанговор тайёргарликни сақлаб туришлари ва биринчи буйруқ билан душман умуртқасини синдиришга тайёр бўлишлари лозимлигини таъкидлаган", — дейилади хабарда.

Шимолий Кореянинг Чанжедо ва Мудо ороллари ҳамда Жанубий Кореянинг Йонпхёндо ороли Сариқ денгиздаги мунозарали денгиз чегарасига яқин жойда жойлашган.

Сариқ денгизда белгиланган чегара чизиғи Корея ярим оролидаги баҳсли ҳудуд саналади. "Шимолий чегара чизиғи" деб аталувчи чизиқ 1950-53 йиллардаги урушдан сўнг (ярашув битими имзоланганига қарамай) Кореяда БМТ байроғи остида жанг қилган АҚШ томонидан бир томонлама тартибда ўтказилган. КХДР ушбу чизиқни тан олмай, чегарани ўзи белгилаб олган. Аммо Пхеньян ўтказган чизиқни Жанубий Корея тан олмайди.

КХДР томонидан қатор баллистик ракеталар синови ўтказилгач Корея яриморолидаги зиддият янада ўткир тус олди. АҚШ КХДРга қарши ҳарбий ҳаракатлар бўлиши мумкинлиги эҳтимолини айтиб ўтган, аммо ҳозирча Пхеньянга санкциялар ёрдамида иқтисодий босим ўтказиб, "жиловлаб туришга" эътибор қаратмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар