Трампга бойкот: йирик телеканаллар президент ҳақидаги лавҳани намойиш этишмади

© Sputnik / Кейтлин Оукс / Медиабанкка ўтишД. Трамп и М. Пенс встретились с избирателями в штате Пенсильвания
Д. Трамп и М. Пенс встретились с избирателями в штате Пенсильвания - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Американинг йирик - ABC, CBS, NBC ва CNN телеканаллари Дональд Трампнинг президентликдаги дастлабки 100 куни ҳақидаги реклама ролигини намойиш этишмади

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. CNN, ABC, CBS ва NBC телеканаллари Дональд Трамп эришган муваффақиятлар ҳақидаги реклама ролигини намойиш этишдан бош тортди, деб хабар бермоқда РИА Новости Ассошиэйтед Пресс агентлигига асосланиб.

Д.Трамп - АҚШ президенти - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Американинг қатор нашрларини халқ душманлари, деб атади

Агентликнинг маълум қилишича, видеороликда CNN, ABC, MSNBC, CBS ва NBC телеканаллари журналистлари кўрсатилганида лавҳада "сохта янгиликлар" деган ёзув ҳам намоён бўлади. Шунингдек бу телекомпанияларнинг сохта янгиликларидан намуналар ҳам кўрсатилади.

Видеороликни фақатгина Fox News ва Fox Business телеканаллари намойиш этди. Ушбу ҳолатга АҚШ президентининг ўғли Эрик Трампнинг рафиқаси, президент маъмуриятида ишлаётган Лара Трамп изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, "асосий ОАВлар учун сўз эркинлиги кафолатлари фақат уларнинг шахсий сиёсий қарашларига хизмат қилганидагина муҳим".

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0