Собиқ спецназ жангчиси ва демократия тарафдори: Жанубий Кореяга ким раҳбар бўлди?

© REUTERS / YONHAPМун Чжэ Ин
Мун Чжэ Ин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанубий Кореянинг янги президенти - собиқ спецназ жангчиси Мун Чже Ин мамлакатнинг собиқ раҳбари Пак Кин Хенинг отаси - диктатор Пак Чон Хи даврида бир неча бор қамоқда ўтириб чиққан

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Тўққиз йил давом этган консервативлар ҳукмронлигидан сўнг Жанубий Кореяда ҳукумат тепасига талабалар ҳаракатининг собиқ фаоли Мун Чже Ин келди. Янги раҳбар диктатор Пак Чон Хи режимида бир неча бор қамоқда ўтирган, сўнгра эса спецназ таркибига қабул қилинган ва вақт ўтиб демократик ҳаракат етакчисига айланган, деб хабар берди РИА Новости.

Пхеньяндаги Рёмён кўчаси - Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Кореянинг янги сайланган президенти Шимолий Кореяга ташриф уюштириши мумкин
Куни кеча муддатдан олдин бўлиб ўтган президент сайловларида Мун Чже Ин энг кўп овоз тўплашга муваффақ бўлди.

Жанубий Корея ОАВларида чоп этилаётган хабарларга кўра, Мун Чже Иннинг ота-онаси 1950-1953 йилларда бошланган Корея урушидан сўнг Шимолий Кореядан Жанубий Кореянинг Коджедо оролига қочқинлар сифатида олиб чиқилган.

Таржимаи ҳолидаги айнан мана шу факт кейинчалик Мун Чже Инга нисбатан "тош" отилишига ва унга нисбатан "у Шимолий Корея тарафдори" деган гап ишлатилишига сабаб бўлиб келди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0