17:51 22 Август 2017
Эфир
Пекин форумида олий мартабали меҳмонларни кутиб олаётган фахрий қоровул

КХДР Пекин форумида қатнашгани учун АҚШ Хитойга норозилик нотасини йўллади

AP Photo / Mark Schiefelbein
Дунёда
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи (30)
73231

АҚШ Давлат департаменти ва Хитой Ташқи ишлар вазирлиги америкалик дипломатлар нотаси ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ беришганича йўқ

TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. АҚШнинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси томонидан Хитой Ташқи ишлар вазирлигига дипломатик нотаси юборилди. Қайд этилишича, 14-15 май кунлари Пекинда бўлиб ўтаётган "Бир камар — бир йўл" форумида Шимолий Кореянинг ҳам иштирок этаётгани Қўшма Штатлар норозилигига сабаб бўлган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Расмий Вашингтонга кўра, дунё ҳамжамияти Пхеньянга у ўтказган ядровий ва баллистик ракеталар синовлари учун босим ўтказиб келаётган бир паллада Хитойнинг бу ҳаракати нотўғри ҳисобланади.

Манбаларнинг таъкидлашларича, шимолий кореяликларга таклиф қилинган роль  катта аҳамиятга эга, деб топиладиган бўлса, айрим Ғарб мамлакатлари КХДР вакиллари қатнашадиган учрашувларга бормасликлари ҳам мумкин.

Илгарироқ ХХР ташқи сиёсат маҳкамаси Шимолий Корея таклифни қабул қилгани ва ушбу форумга ўз вакилларини юбориши ҳақида хабар қилган эди. ОАВларда берилаётган хабарларга кўра, Шимолий Корея делегациясига КХДР ТИВ раҳбари Ким Ен Чже раҳбарлик қилиши мумкин. Пхеньян делегациялари иштирок этадиган тадбирларнинг аниқ дастури ҳозирча кўрсатилмаган.

АҚШ Давлат департаменти ва Хитой Ташқи ишлар вазирлиги америкалик дипломатлар нотаси ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ беришганича йўқ.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи (30)

Асосий мавзулар