Юлғич-вирус Европа ва Осиё компьютерларига ҳужум қилмоқда

Oбуна бўлиш
Сал олдин Европа полицияси раҳбари Роб Уэйнрайт, бир қатор киберҳужумлар душанба куни эрталаб амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилган эди. Уэнрайтга кўра, кенг қамровли киберҳужумлар дунёнинг 150 давлатида 200 мингга яқин компьютер фойдаланувчиларини тегиб ўтган

ТОШКЕНТ, 15 май – Sputnik. Жорий йил 12 май куни Европа ва Осиё компьютерлари ёппасига шу пайтгача номаълум бўлган "Юлғич-вирус"и ҳужумига учради.  Ушбу зарарли вирус дастури Россия ИИВ сервери ҳам зарар кўрган, деб хабар қилди РИА Новости.

Россия ИИВ ушбу ҳужум ахборот технологиялар, хавфсизлик ва алоқалар департаменти томонидан қайд этилганини тасдиқлади.

АҚШ Конгрессига хакерлар ҳужум қилди
"Ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида 1000 га (жами компьтерларнинг 1% дан кам бўлган қисми) яқин зарарланган компьтерлар блокировка қилинди", – деб таъкидлади Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк.

ОАВларда тарқалга маълумотларга кўра, Россия Тергов қўмитасининг ички тармоғига уланган компьютерлар ҳам хакерлик ҳужумига учраган, лекин Тергов қўмитаси ушбу хабарни рад этган.

Мазкур вирус дастуридан россиялик "Мегафон" уяли-алоқа компанияси ҳам зиён кўрган. Киберҳужум натижасида мижозларни қўллаб қувватлаш хизмати ва айрим савдо манзиллари иш фаолиятини бузилган. Компания ушбу ҳолат ҳақида ҳуқуқ тартибот органларига маълум қилган.

Киберхавфсизлик бўйича MalwareHunterTeam гуруҳи мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу вирус дастуридан Россия ва Тайван ҳудудларида жойлашган серверлар энг кўп зарар кўрган. Шу билан бирга, Буюк Британия, Испания, Италия, Германия, Португалия, Туркия, Украина, Қозоғистон, Индонезия, Вьетнам, Япания ва Филиппин давлати ҳам киберҳужум амалга оширилган.

"Янги вирус ҳаддан ташқари тезлик билан тарқалмоқда", — деди MalwareHunterTeam вакили.

Россиядаги вирусга қарши "Лаборатория Касперкого" компанияси мутахассислари фикрига кўра, бутун дунё бўйича 74 та давлатда 45 мингдан ортиқ зарарланиш ҳолатлари аниқлаган. Мутахассислар энг кўп зарарланиш ҳолатлари Россияда аниқланганлиги қайд этишди.

Ўзбекистон давлат хизматчилари киберхавфсизлик бўйича сабоқ олишди
Шу сабабли копьютердан фойдаланиш пайтида электрон манзиллар, интернет тармоғидаги оммавий хизматлардан фойдаланишда жуда эҳтиётлик билан фойдаланиш зарур ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш талаб этилади.

Вирусга қарши дастурлар ёрдамида компьтерларни доимий текшириб бориш ва ўз вақтида хавфсизлик чораларини кўриш зарур.

Сал олдин Европа полицияси раҳбари Роб Уэйнрайт, бир қатор киберҳужумлар душанба куни эрталаб амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилган эди. Уэнрайтга кўра, кенг қамровли киберҳужумлар дунёнинг 150 давлатида 200 мингга яқин компьютер фойдаланувчиларини тегиб ўтган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0