06:03 28 Май 2017
Эфир
Япония маликаси Мако

Япония: император саройи малика Мако унаштирувига изоҳ бермаяпти

NORBERTO DUARTE / AFP
Дунёда
Ҳавола олиш
190 0 0

Япония императори саройи бошқармаси малика Маконинг унаштируви - расмий баёнот эмаслигини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Япония ҳукумати малика Маконинг ўз курсдошига унаштирилгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бермаслигини маълум қилди. "Бу ҳақда император саройи бошқармаси расман хабар қилмас экан, биз миш-мишларга изоҳ бермаймиз", деб айтган Токиода ўтказилган матбуот-анжуманида Вазирлар маҳкамаси Бош котиби Ёсихидэ Суга. РИА Новости хабари асосида.

"Япония императори саройи бошқармаси бу (яъни шаҳзода Акисинонинг қизи малика Мако унаштируви ҳақидаги миш-мишлар, таҳр.) расмий хабар эмаслигини қайд этди. Айни вақтда биз расман хабар берилишини жимгина кутишга чоғланганмиз", — деган спикер.

Илгарироқ ОАВларда Япония саройи маликаси Мако ҳозирда юридик фирмада фаолият юритаётган курсдошига унаштирилган бўлиши эҳтимоли ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Малика Мако — император Акихитонинг ўғилларидан бири шаҳзода Акисинонинг тўнғич қизи. Акисино тахтга даъвогарлар рўйхатида акаси шаҳзода Нарухитодан кейин иккинчи ўринда туради.

Малика Мако тахтга даъвогарлик қила олмайди, сабаби императорлик оиласида тахтга фақатгина эркаклар ворислик қилиши мумкин. Шунингдек, малика Мако, қонунга мувофиқ, турмушга чиққач императорлик оиласи вакили ҳисобидан чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Япония императори Акихито ҳали ҳаётлик чоғида ўз ўғли Нарухито фойдасига тахтдан воз кечиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар