17:36 25 Июл 2017
Эфир
Миллиардер Алишер Усмонов

Алишер Усмонов: туф сенга, Алексей Навальный

© Sputnik/ Рамиль Ситдиков
Дунёда
Ҳавола олиш
2952150

Келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган россиялик бизнесмен Алишер Усмонов ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш мақсадида мухолифатчи Алексей Навальный устидан Люблино судига даъво аризасини берган эди. Аризаси кўриб чиқилиши арафасида миллиардер Усмонов Навальныйга видео мурожаат йўллади

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Бизнесмен Алишер Усмонов россиялик мухолифатчи Алексей Навальныйга атаб ёзган мурожаатида уни ёлғончиликда ҳамда россиялик тадбиркор образини обрўсизлантиришга ҳаракат қилишда айблади.

"Бу видеомурожаат ҳозирча сен ҳақиқатни гапиряпсан, деб ўйлаётган одамлар учун. Ўйлайманки, сенинг ҳақиқий юзингни ошкор қилиш вақти келди", — деб айтган роликда Усмонов.

Бугун Москва Люблино суди Усмоновнинг ўз шаъни ва қадр қимматини ҳимоя қилиш бўйича Алексей Навальный устидан берган шикоят аризасини кўриб чиқиш учун тайёргарлик ишларини бошлади. Бизнесмен мухолифатчи томонидан берилган бир нечта айбловларга раддия беришни талаб қилмоқда. Усмонов, ўз даъво аризасида молиявий даволарни илгари сурмаган.

Видео роликда Алишер Усмонов Алексей Навальный қарата фақат "сен"лаб мурожаат қилган ва ўз рақибини нима учун ярамас деб ҳисоблашини тушунтирган.

"Сен мен ҳақимда у Россияда солиқларни тўламайди, деб ёлғон гапиряпсан. Хўш, сен ўзинг қаерда солиқларни тўлаяпсан? Ва умуман тўлаяпсанми? Мана мен солиқларни фақат Россияда тўлайман. Сен миясини қотираётган одамлар шуни билишларини хоҳлайманки, мен жорий йилда 2,7 млрд рубл солиқ тўлаганим ҳақида декларация берганман ва 10 йил ичида, агарда курсга ўгирадиган бўлсак, сал кам ярим миллиард доллар солиқ тўлаганман" — деб таъкидлаган бизнесмен.

Шунингдек, Усмонов Навальныйни иқтисодий атамаларни билмасликда айблаган ҳамда кўчмас мулк ва ер мулкчилиги ҳақидаги адабиётларни ўқи, дея маслаҳат берган ва ўзидан кечирим сўрашни талаб қилган.

"Лёша, сен кечирим сўрагин, илтимос. Ўз манфаатинг йўлида контекстдан бир-бирига тўғри келмайдиган фактларни юлиб олишни бас қил. Сенга ўхшаганлар икки дунёда ҳам мени ҳамма нарсани бепул олган ўғри, жиноятчи сифатида кўрсата олмайди. Чунки мен, сендан фарқли ўлароқ, қадрдоним, ҳаммаси учун меҳнатим, иқтидорим ва ҳалоллигим билан ҳақ тўлаганман. Ва шу боис барибир мени олдимда ҳаммаси учун жавоб беришингга тўғри келади, Лёша. Мана шу видеони томоша қилаётган одамлар, мен, Алишер Усмонов ҳалол тадбиркор, ҳалол инсон эканлигимни билишлари мен учун жуда муҳим. Сенга ўхшаганларнинг мақсади эса, Алексей Навальный, — қўлидан ўғирликдан бошқа ҳеч нарса келмайдиган Россия тадбиркори образини яратишдир. Ва бу ҳам ёлғон. Сенинг мени устимдан мағзава ағдариш учун чиранишларинг эса — Моськанинг филга акиллашидан бошқа ҳеч нарсамас. Туф сенга, Алексей Навальный!", — дея ўз видеомурожаатини мана шундай эмоционал нуқтада тугатган Алишер Усмонов.

Эслатиб ўтамиз, Люблино туман суди Алишер Усмонов томонидан берилган даъво аризасини жорий йилнинг 30 май куни кўриб чиқишни белгилаган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар