Ҳасан Руҳоний Эрон президенти этиб қайта сайланди

© Sputnik / Sergey Guneyev / Медиабанкка ўтишПрезидент Исламской Республики Иран Хасан Роухани, фото из архива
Президент Исламской Республики Иран Хасан Роухани, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Руҳонийдан ташқари, президентлик лавозимига яна уч киши даъвогарлик қилганди

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Эроннинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний 57% овоз тўплаб иккинчи муддатга қайта сайланди, деб маълум қилди Эрон ИИВ раҳбари Абдулрезо Раҳмоний Фазлий барча овозлар ҳисоблаб бўлинганидан сўнг. РИА Новости хабари асосида.

"Сизларга тақдим этиладиган маълумотларни якуний деб аташ мумкин: овозлар сони 41 220 131, Руҳоний 23 549 616 ёки 57% овоз олган ва Эроннинг азиз халқи томонидан мамлакат президенти сайланди", — деди Фазлий.

Руҳонийдан ташқари, президентлик лавозимига яна уч киши даъвогарлик қилганди. Унинг асосий рақиби оятулло Иброҳий Раисий 38% (15,7 миллион овоз) олган.

Собиқ вице-президент Мустафо Ҳошимий-Таба учун 400 минг, консерваторлар номзоди Мустафо Оға-Мирсалим учун 215 минг сайловчи овоз берган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0