17:30 18 Август 2017
Эфир
Мелания Трамп

ОАВ: Меланья Трамп кенжа ўғли Бэррон билан Оқ уйга кўчиб ўтди

KENA BETANCUR / AFP
Дунёда
Ҳавола олиш
239 0 0

ОАВларда тарқалган маълумотларга кўра, Нью-Йоркда истиқомат қилувчи Трамплар оиласи хавфсизлигини таъминлаш учун шаҳар полиция бошқармаси кунига 127-146 минг доллар сарфлаган

ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. АҚШнинг биринчи хоними Меланья ва унинг кенжа ўғли Бэррон Дональд Трамп президент этиб сайланганидан тўрт ярим ой ўтиб, Оқ уйга кўчиб ўтдилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости NBC News телеканалига таянган ҳолда.

Меланья ўзининг Twitter даги микроблогида Оқ уй ичкарисидан олинган суратни чоп этган ва суратга "Янги уйда бошимиздан кечирадиган лаҳзаларни сабрсизлик билан кутаман", — дея изоҳ қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, Меланиянинг Оқ уйга қачон кўчиб ўтиши масаласи шу кунгача қизғин муҳокама қилиб келинган эди. Дейлик, илгарироқ Трамп Оқ уйга кўчиб ўтгач, АҚШ президентининг рафиқаси Нью-Йоркда қолишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Жуфтликнинг 10 яшар ўғли Бэррон ўқув йилини Нью-Йоркда тугаллаб олиши учун шундай қарор қабул қилинганди.

ОАВларда тарқалган маълумотларга кўра, Нью-Йоркда Трамплар оиласи хавфсизлигини таъминлаш учун шаҳар полиция бошқармаси кунига 127-146 минг доллар сарфлаган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар