07:52 21 Август 2017
Эфир
Волонтерлар георгий ленталарини тарқатишмоқда

Украинада георгий ленталари таъқиқланди - Порошенконинг янги фармони

© Sputnik/ Виталий Аньков
Дунёда
Ҳавола олиш
16901

Эндиликда Ғалаба рамзи бўлмиш георгий лентасини кийим ёки буюмда тақиш, автомобилга боғлаш, откритка, плакат ёки наклейкаларда тасвирлаш, оммавий тадбирларда ёхуд оммавий ахборот воситаларида лентадан фойлаланиш, жарима ёки маъмурий қамоқ жазосига сабаб бўлади

ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Президент Петр Порошенко Украинада георгий ленталарини "тайёрлаш ва ташвиқот қилишни таъқиқлаш" тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар қилинган Украина президенти расмий сайтида.

Украина юқори Радаси томонидан май ойи ўрталарида қабул қилинган қонунда георгий лентаси ёки унинг суратини "оммавий равишда ишлатиш, намойиш қилиш, тақиб юриш ва шунингдек тарқатганлик учун" маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.

Эндиликда Ғалаба рамзи бўлмиш георгий лентасини кийим ёки буюмда тақиб юриш, лентани автомобилга боғлаш, откритка, плакат ёки наклейкаларда тасвирлаш, оммавий тадбирларда ёхуд оммавий ахборот воситаларида ундан фойлаланиш, жарима ёки маъмурий қамоқ билан жазоланишга сабаб бўлади, деб ёзади РИА Новости.

Жарима миқдори 850 гривендан 2550 гривенгача (тахминан 32 доллардан 97 долларгача) этиб белгиланган. Таъқиқланган буюмлар эса мусодара қилиниши айтилмоқда. Агар бу қоидабузарлик йил мобайнида такрорланса, у ҳолда жарима миқдори ҳам 97 доллардан 190 долларгача кўпайтирилади ёки қоидабузар 15 суткага қамоққа олинади.

Ҳужжатда фақатгина ордени ёки медалида георгий лентаси элементлари мавжуд бўлиши мумкин бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари бундан истисно эканликлари келтирилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар