Саудия Арабистони қироли меросхўр шаҳзодани ўзгартирди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишСаудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ал Сауд
Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ал Сауд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Муҳаммад бин Ноиф Салмон Саудия тахтини эгаллагач, 2015 йилда меросхўр шаҳзодага айланган. Ўшанда, қиролнинг ўғли, Мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон валиаҳд шаҳзода ўринбосари унвонини олган эди

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз ал Сауд меросхўр шаҳзодани ўзгартирди ва Муҳаммад бин Ноиф ўрнига ўз зурриёди 31 яшар монарх Муҳаммад бин Салмонни валиаҳд қилиб тайинлади, деб хабар қилди РИА Новости.

Япония бош вазири Синдзо Абэ Саудия Арабистони ыироли Салман ибн Абдель Азиза аль-Саудни кутиб олмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони қироли Японияга 10та самолёт билан келди
Саудия янгиликлар агентлиги бўлмиш SPA хабарига кўра, ҳукумат янги шаҳзодани тайинлаш учун алоҳида овоз бериш жараёнини ташкиллаштирган.

Бундан ташқари, Муҳаммад бин Ноиф мамлакат ИИВ раҳбари лавозимидан маҳрум бўлган. Қирол бу лавозимга шаҳзода Абдул-Азиз бин Сауд бин Ноифни тайинлаган.

Муҳаммад бин Ноиф Салмон Саудия тахтини эгаллагач, 2015 йилда меросхўр шаҳзодага айланган. Ўшанда, қиролнинг ўғли, Мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон валиаҳд шаҳзода ўринбосари унвонини олган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0