Қирғизистон Қамбар-Ота ГЭСи учун янги инвесторларни топди

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишСтроительство гидроэлектростанции
Строительство гидроэлектростанции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ушбу лойи=адан воз кечганидан кейин, Қамбар-Ота ГЭСи қурилишида Ўзбекистон ва Қозоғистон сармояларидан фойдаланиш борасида дастлабки келишувга эришилган.

ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. Қирғизистон  Норин дарёсининг юқори ўзанида қурилиши режалаштирилган ГЭСлар каскади учун янги инвесторларни топди, деб хабар қилди журналистларга Алмазбек Атамбаев.

“Биз Норин дарёсининг устки  қисмида қурилдиган ГЭСлар учун инвестор топдик. Шартнома июль ойининг охирида имзоланади”, — деди Алмазбек Атамбаев Москвага бўлган ташрифи вақтида.

Дастлабки келишувга кўра, Қамбар-Ота ГЭСи қурилишида Ўзбекистон ва Қозоғистон сармояларидан фойдаланилади.  

“Бу борада биз дарёнинг  қуйи ўзанида жойлашган мамлакатлар – Қозоғистон ва Ўзбекистон билан биргаликда қарор қабул қилишни истаймиз. Дастлабки келишувларга кўра, уларнинг иккаласи ҳам бунга рози", — деди Атамбаев.

Қамбар-Ота ГЭСини қуриш қиймати, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра  3 млрд. Долларни  ташкил қилади. Дастлаб ГЭС қурилишида Россия бош сармоядор

Юқори Норин каскад ГЭС қурилиш базаси - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Ўзбекистонни ГЭС қуришга чақирди
бўлиши ҳақида келишилган эди,  лекин кейинчалик Россия ушбу шартномадан воз кечди. 

Дарёнинг қуйи ўзанида жойлашган Ўзбекистон ва Қозоғистон Қамбар-Ота ГЭСи қурилиши Ўрта Осиёнинг бошқа мамлакатлари учун сув танқислигига олиб келиши мумкинлиги туфайли, унга қарши бўлишган эди.

Атамбаевнинг фикрига кўра, Россиянинг "Ўрта Осиёнинг барча сув ресурсларига калит бўлган", Қамбар-Ота ГЭСидан воз кечиши — катта хато бўлган.

“ГЭС масалаласида мен Владимир Владимировичга шундай дедим: бу Россия томонидан йўл қўйилган катта хато бўлди. Бир кун келиб сиз буни тушунасиз ва таалуқли муассасалар раҳбарларини жазолайсиз”, — деди Атамбаев.

Эслатиб ўтамиз, Аламазбек Атамбаев 20 июнь кун Россияга расмий ташриф билан келган эди. Ташриф давомида Қирғизистон президенти Россия президент Владимир Путин билан 20 июнь куни учрашган эди.

Podrobno.uz хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0