Тожикистон Ўзбекистон ва Қозоғистондаги савдо вакилларини чақириб олди

Oбуна бўлиш
Савдо вакилларини нима сабабдан чақириб олингани хақида айтилмаяпти. Шунингдек, бу лавозимларга янги кадрлар тайинлангани ҳам аниқ эмас

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Тожикистон ҳукумати Қозоғистон, Ўзбекистон, Украина, Афғонистон, Туркия, Қувайт, Германия ва Малайзиядан савдо вакилларини чақириб олишга қарор қилди. Бу борадаги фармойиш Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон томонидан бир ой муқаддам имзоланган бўлишига қарамай, куни кеча эълон қилинди, деб хабар қилди Шарҳ.уз.

Ravon Gentra на Московском Международном автомобильном салоне - Sputnik Ўзбекистон
Душанбеда Ravon автомобиллари савдо маркази очилади
Савдо вакилларини нима сабабдан чақириб олингани хақида айтилмаяпти. Шунингдек, бу лавозимларга янги кадрлар тайинлангани ҳам аниқ эмас.

Балки, оммавий чақириб олишлар ротация билан боғлиқдир, шунингдек кадрлар янгланиши керакдир, деган фикрлар айтилмоқда.

Элчилардан фарқли равишда савдо вакилларининг фаолият муддати чекланмаган. Тожикистоннинг савдо вакили Абдурасул Мухидов икки мамлакат ўртасида самолёт парвозлари билан боғлиқ муаммолар бошланишидан аввал бу лавозимга тайинланган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0