11:43 21 Август 2017
Эфир
Выставка работ Сальвадора Дали в ГМИИ имени А.С.Пушкина

Салвадор Далининг жасади эксгумация қилиниши мумкин

Валерий Мельников
Дунёда
Ҳавола олиш
18402

Оталик ҳуқуқини тасдиқлаш мақсадида Испания суди қарорига биноан Салвадор Далининг жасади эксгумация қилиниши мумкин.

TOШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Мадрид шаҳар суди рассом ва ҳайкалтарош Салвадор Далининг жасади эксгумация (қайта қазиб олиш) қилиш ҳақида қарор чиқарди, деб ёзмоқда дунёнинг етакчи нашрлари.

Бунга Жирона шаҳрида яшовчи Пилар Абель Мартинес исмли фолбин аёлнинг аризаси сабаб бўлган. Аёл Салвадор Дали унинг отаси экагнлигини айтиб даъво қилган. Генетик экспертиза ушбу можарога нуқта қўйиши керак.  Абельнинг адвокатлари айтишига кўра, эксгумация июл ойида бўлиши мумкин.

Салвадор Дали 1989 йилнинг 23 январида, 85 ёшида вафот этган. У ўз қабрини "одамлар оёғи остида" бўлишини васият қилиб қолдирган. Шу сабабли Далининг қабри Фигарес шаҳридаги Дали номли музей-театр хоналаридан бири остида жойлаштирилган.

Асосий мавзулар