Порошенко Украина Конституциясида Қрим мақомини ўзгартиришни буюрди

© Sputnik / Михаил Маркив / Медиабанкка ўтишПрезидент Украины П. Порошенко
Президент Украины П. Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда махсус комиссия Украина Конституциясининг “Қрим Автоном Республикаси” мақоми баён этилган бўлим устида иш олиб бормоқда

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Украина президенти Петр Порошенко Конституциявий комиссияга Қрим мақомини ўзгартириш бўйича лойиҳани тайёрлаш топшириғини берди. Бу ҳақда 5 каналнинг эфир вақтида Украина парламенти депутати Юрий Чижмар айтган. 

Европа Иттифоқи ва Украина орасида ассоциация келишуви бўйича ўтказилган референдум - Sputnik Ўзбекистон
Украиналикларнинг 40%и ўзини европаликман деб ҳисоблайди - сўров натижаси

"Биз шуни тушундики, бугунги кунда Қрим Автоном Республикаси унитар давлат таркибида бўла олмас экан", — деб таъкидлаган парламент вакили.

Чижмар шунингдек, бугунки кунда комиссия "Қрим Автоном Республикаси" мақоми баён этилган Украина Конституциясининг 10-бўлими устида иш олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтган.

Илгарироқ, Порошенко тез вақтда Қрим Украина минтақасига айлантирилиши ва Украина байроғига озод Қрим улкасида фаҳр билан ҳилпиллаб туради дея ишонч билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Қрим Киевда рўй берган давлат тўнтаришдан сўнг, 2014 йил март ойида Қрим референдум натижаларига кўра Россия таркибига кирган эди. Россия билан қайта бирлашиш учун қримликлар (96,8 %) ва севастополиклар (95,6%) овоз берган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0