Саудия подшоси "Катта йигирматалик" саммитига бормаслигини тасдиқлади

© AP Photo / Khalid MohammedСаудия Арабистони подшоси Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд
Саудия Арабистони подшоси Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистони подшоси Қатар атрофида авж олган дипломатик можаро туфайли "Катта йигирматалик" саммитида иштирок этишдан бош тортмоқда

TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Саудия подшоси Салмон ибн Абдул Азиз Ал Сауд Гамбургда ўтказилиши режалаштирилаётган "Катта йигирматалик" саммитида иштирок этишдан воз кечди, деб хабар қилди РИА Новости.

Города мира. Доха - Sputnik Ўзбекистон
Қатар ҳукумати қирол оиласи озод этилиши учун жангариларга 1 млрд доллар тўлади
Нашрга кўра, бу ҳақда Германия ҳукумати расмий вакили Штеффен Зайберт маълум қилган.

Илгарироқ Sueddeutsche Zeitung газетаси Саудия подшоси Қатар атрофида авж олган сўнгги ҳодисалар туфайли саммитда қатнашишдан воз кечганлиги ҳақида хабар тарқатганди. Шунингдек, саммитда Саудия Арабистонидан мамлакат Молия вазири Муҳаммад Ал-Жадаан қатнашиши қўшимча қилинган эди.

"Биз бу борада расмий билдириш олганимизни тасдиқлашим мумкин", — деб айтган Зайберт брифинг давомида. Аммо у саудиячилар подшоси нима учун саммитда иштирок этишдан воз кечгани сабабини очиқламаган.

Зайберт, шунингдек, Саудия Арабистонидан ушбу саммитда ким қатнашиши Германия томонга маълум эмаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, "Катта йигирматалик" (G20) саммити Германиянинг Гамубрг шаҳрида 7-8 июл кунлари бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0