Қирғизистонда президентликка номзодлар сони 22 нафарга етди

© Sputnik / Сергей Субботин / Медиабанкка ўтишПортфели
Портфели - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистонда президентликка сайловда иштирок этадиган номзодлар сони кундан-кунга ошиб бормоқда

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik.Қирғизистонда президент сайлови ва референдум ўтказиш масалалари бўйича марказий комиссияга яна 3 фуқаро томонидан ҳужжатлар топширилди, деб хабар берди Спутник Қирғизистон.

Чегарачи чегарада - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасини белгилаш бўйича музокаралар самарали якунланди - ТИВ

Президентлик сайловларида иштирок этиш бўйича "Империал Девелопмент" МЧЖнинг 32 ёшли  бош директори Куттубек Бешбаков, ҳуқуқий ҳимоя марказининг 42 ёшли бош директори Игор Трофимов ҳамда вақтинча ишсиз бўлган 46 ёшли Максатбек Жумабеков ўз ҳужжатларини топширганлар.

Шу кунга қадар Марказий сайлов комиссиясига президентлик сайловларида иштирок этиш учун 19 фуқаро ва учта сиёсий партия номзодлари ҳужжат топширган.

Президентликка номзодларни кўрсатиш жорий йил 1 августига қадар давом этади. Президент сайловлари 15 октябрда ўтказилиши режалаштирилган.

Қирғизистон президент ваколатлари бир муддат билан чекланган Марказий Осиёдаги ягона давлат ҳисобланади. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Конституциянинг бу моддасига қатъий амал қилишини бир неча марта билдирган эди.

Янгиликлар лентаси
0