Тожикистонда тиббиёт коллежи директори 1800 $ пора билан қўлга олинди

© Sputnik / Сергей Венявский / Медиабанкка ўтишРуки в наручниках
Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Конибодом шаҳар тиббиёт коллежи директори 1800 доллар миқдорида бўлган пулни олаётган пайтда қўлга олинди

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Тожикистонда пора олишда айбланиб Конибодом шаҳар тиббиёт коллежи директори қўлга олинди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизматига таянган ҳолда Sputnik Тожикистон.

Доллары США изъятые правоохранительными органами - Sputnik Ўзбекистон
СамДУ декани ўринбосари пора билан қўлга олинди

Хабарда айтилишича, тиббиёт коллеж директори 54 ёшли аёл билан Исфара шаҳрида истиқомат қилувчи 22 ёшли йигитни ноқонуний йўл билан ўқишга киритиш масаласида жиноий тил бириктиради. Улар бу ёрдам эвазига йигитдан 1800 доллар пулни талаб қилишади.

2017 йил 12 июл куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида  коллеж ходимлари пул олаётган пайтда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0