22:34 21 Ноябр 2017
Эфир
Трамп рафиқаси Мелания билан

Рад этилган Меркель ёхуд Трампнинг дунё саҳнасидаги "қовун туширишлари"

© REUTERS/ Brendan McDermid
Дунёда
Ҳавола олиш
103501

РИА Новости нашри Трамп дунё етакчилари билан учрашувларда қандай ноқулай вазиятларга тушганини ёдга олди

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Дональд Трампнинг Францияга қилган охирги сафари ҳам "қовун туширишсиз" кечмади: Франция етакчиси билан учрашган Америка президенти Эммануель Макроннинг рафиқаси Бриджитга ўринсиз хушомад қилиб, унинг ташқи кўринишини мақтади.

РИА Новости нашри Трамп дунё етакчилари билан учрашувларда яна қандай ноқулай вазиятларга тушганини ёдга олди.

Безарар туртиш

Брюсселда бўлиб ўтган НАТО саммити давомида Трамп ўз олдида турган Черногория Бош вазири Душко Марковични кескин четга сурди. Ушбу ҳодиса НАТОга аъзо мамлакатлар етакчилари альянснинг янги штаб-квартирасини кўздан кечиришаётган вақтда юз берди.

Трампнинг бу ҳаракати ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган бўлса, Оқ уй сайтида эса Трампдан Маркович олдида кечирим сўрашни талаб қилиб, петиция остида имзолар тўплай бошлашди.

Аммо Марковичнинг ўзи ҳодисани "безарар" деб баҳолаб, Америка президенти учун олд қаторда туриш бу "табиий ҳол" деб таъкидлади.

Қайтарворинг, яхши эшитмадим

Германия канцлери Ангела Меркельнинг март ойида Вашингтонга ташрифи давомида ҳам ўта ноқулай бир вазият юзага келди.

Музокаралардан сўнг Меркель ва Трамп Оқ Уйда фотосуратчилар билан учрашишди. Қайсидир дақиқада журналистлар етакчилардан бир-бирининг қўлини сиқишларини сўрадилар. Канцлер ҳамкасби томон эгилиб, Трампдан "қўлимни сиқасизми" дея сўради. Аммо Трамп Меркельнинг сўзларга ҳатто қош қоқмади. Сал вақт ўтиб Америка президенти Меркельнинг таклифини эшитмаганини билдирди.

Аммо ОАВларнинг айримлари Трамп бу ишни атайлаб қилганини — у иккиёқлама келишмовчиликларни шу тарзда ифолагани ҳақида ёзишди.

Қўл сиқиш жанги

Трамп ўз ҳамкорларининг қўлини қаттиқ сиқиши билан машҳур. Айримларнинг тахминига кўра, Америка президенти шу тарзда ўз кучи ва устунлигини намоён қилармиш.

Аммо Ар-Риёдда ўтган саммитда Трамп Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон юзида ўзига муносиб рақибни учратди.

Президентлар ўртасидаги қўл сиқишиш 7 сонияча давом этди ва арқон тортиш ўйинини эсга солди.

ОАВларнинг фикрича бу мусобақада Раҳмон ғолиб бўлди.

Асосий мавзулар