АҚШ Форс қўлтиғида лазерли пушкани синовдан ўтказди

© BEHROUZ MEHRI / AFPДенгиздаги кема
Денгиздаги кема - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОАВларда берилаётган хабарларга кўра, гап "дунёдаги энг биринчи актив лазер қурол" ҳақида бормоқда. Лазерли пушка нархи тахминан 40 миллион долларни ташкил қилади

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Америка Ҳарбий Денгиз Флоти кемасидан учувчисиз учиш қурилмаси уриб туширилди. Қўшма Штатлар томонидан шу тариқа Форс Қўлтиғида биринчи бор лазерли пушка синовдан ўтказилди.

Дрон рекорд даражада қисқа вақт ичида уриб туширилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Шимолий Кореядаги ҳарбий парад - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Шимолий Корея билан "катта можаро" бўлиши эҳтимоли ҳақида гапирди
Америка Қўшма Штатлари Ҳарбий денгиз флоти лейтенанти Кейл Хьюзнинг журналистларга берган маълумотига кўра, янги қурол учун на шамол ва на бошқа чекловлар тўсиқ бўла олмайди.

"Биз шамол туфайли, ёки ҳаракатлар масофаси ёхуд яна бошқа нарсалар туфайли ташвиш чекмаймиз", — деб таъкидлаган Хьюз.

Тизимнинг афзалликлари орасида унинг мутлақо шовқинсизлиги эътироф этиб ўтилган.

"Нур кўзга ташланмайди, у ўзидан ҳеч қандай товуш чиқармайди, у мутлақо товушсиз ва ниҳоятда самарали", — деб таъкидлаган лейтенант Хьюз.

АҚШ ҳарбийларининг айтишларича, об-ҳаводаги ўзгаришлар лазер самарадорлигига таъсир ўтказа олмайди. Пушка ҳаттоки ўта узоқ масофадан туриб энг катта тезликда ҳаракатланадиган нишонларни ҳам уриб тушириш имконига эга.

Янгиликлар лентаси
0