Украинликларга Россия фуқаролиги олиш тартиби осонлашди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишБоксер Рой Джонс получил российский паспорт
Боксер Рой Джонс получил российский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Депутатлар атйишига қараганда, бунга Украина ҳар томондан Россиядан "ажралиб" олишга ҳаракат қилаётгани бўлган.

TOШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Россия Давлат Думаси яқинда қабул қилган қарорга асосан, бундан буён украиналиклар Россияда яшашга рухсатнома ва фуқароликни осонлаштирилган тартибда олишлари мумкин.

Депутатлар айтишига қараганда бундай чоралар, Украина ҳукумати Россия фуқаролигини олмоқчи бўлган ўз фуқароларига нисбатан турли тўсиқлар қўяётгани сабаб бўлган. Хусусан, Россия томонига чегарадан ўтаётган фуқаролар назорат пунктида узоқ ушлаб қолинаётганини, уларга кўплаб саволлар берилаётганини ва украиналикларни Қрим курортларида дам олишга чиқармаётганликлари мисол бўлиши мумкин.

Одноклассники объединяются с платежной системой UZCARD - Sputnik Ўзбекистон
Украина "Одноклассники"га киришни чеклади

Ҳужжатда айтилишига кўра, янгича тартиб фақат "Рус тилида сўзлашувчилар" деб топилган украиналикларга таалуқли холос. Россия фуқаролигини олган украиналиклар Украинага фуқароликдан чиққанлиги ҳақида маълумотнома юборсалар кифоя. Лекин Украина ҳукумати бўлса, бундайларга фуқароликдан чиқишга рухсат бермасдан, уларни Украина фуқаролари деб ҳисоблашда давом этмоқда. Натижада уларда икки мамлакат фуқаролиги сақланиб қолмоқда.

Шунингдек, янги қонунда, Россия фуқаролигини олаётганлар махсус қасамёд қабул қилишлари керак бўлади. Ушбу қасамёд матни бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, уни қабул қилмаганларга Россия фуқаролиги берилмаслиги мумкин.

"Мен (ФИО), Россия фуқаролигини ўз хохишим билан ва тушунган ҳолда қабул қилар эканман, Росссия Федерация Конституциясига ва қонунчилигига амал қилишга, унинг фуқароларининг эркинлик ва ҳуқуқларини сақлашга, давлат ва жамият фаравонлиги йўлида Россия фуқароси мажбуриятларини бажаришга, Россия озодлигини ва мустақиллигини ҳимоя қилишга, Россияга содиқ бўлишга, унинг маданиятини, тарихини ва урф-одатларини ҳурмат қилишга қасамёд қиламан", — дейилган қасамёд матнида.

Шунингдек, янги қонунда фуқароликини олиб, кейин террорчи гуруҳлар таркибига қўшилганлар Россия фуқаролигидан  маҳрум қилиниши мумкинлиги айтиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, Дума қабул қилган қарор кучга кириши учун уни Федерация Кенгаши ва Россия президенти имзолаши керак.

Янгиликлар лентаси
0