Ўзбекистон ҳарбий мухандислари халқаро танловда иштирок этмоқда

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишЗакрытие соревнований "Инженерная формула"
Закрытие соревнований Инженерная формула - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Арманистон, Белоруссия, Ўзбекистон ва Россиялик ҳарбий инженерлар жамоалари миналаштирилган далалар орқали пиёдалар колоннаси ва танклар учун хавфсиз йўналишлар очишда ҳамда табиий тўсиқлардан ошиб ўтишда беллашади.

TOШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик ҳарбий мухандислар Россияда бўлиб ўтадиган "Хавфсиз йўналиш" ҳамда "Муҳандислик формуласи" ҳалқаро ҳарбий беллашувларида иштирок этиш учун етиб келишди, деб хабар қилмоқда Марказий Ҳарбий округ матбуот хизмати.

"Екатеринбург аэропортида Белоруссия, Арманистон ва Ўзбекистондан келган энг яхши ҳарбий инженерлар кутиб олинди. Улар "Хавфсиз йўналиш" ва "Муҳандислик формуласи" халқаро конкурсларида иштирок этишади", — дейилган хабарда.

Ҳарбийлар Марказий қўмондонлик штаби оркестри мусиқалари остида кутиб олинди. Шундан сўнг жамоалар автобусларда Тюмень шаҳрига йўл олишди. У ерда И.А.Прошляков номли ҳарбий ўқув юртига қарашли полигонда мусобақалар бўлиб ўтади. Ушбу каби ҳарбий мусобақалар Тюменда биринчи бор бўлиб ўтмоқда.

Пойтахт кўчаларида уруш фахрийлари учун кичик концерт бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ҳарбий оркестр уруш фахрийларини табриклади

Танлов шартларига кўра, жамоалар миналаштирилган далалар орқали пиёдалар колоннаси ва танклар учун хавфсиз йўналишлар очиш ҳамда табиий тўсиқлардан ошиб ўтишда беллашишади. Иштирокчилар ёғоч устунларни олдиндан тайёрлаб қўйилган қудуқларга ўрнатиши ва имкон қадар камроқ жарима вақти олиши керак бўлади. Йўналиш узунлиги 2,5 километрдан узоқ бўлиб жамоалан ундан ўтиш учун махсус техникадан фойдаланишади.

Хабарда айтилишига кўра, ташкилотчи томон барча жамоаларни муҳандислик техникасининг энг замонавий намуналари билан таъминлайди ҳамда экипаж аъзоларига тайёргарлик кўриш учун ҳам етарли вақт ажратилади.

Танловнинг кейинги халқаро босқичи Хитойда 29 июлдан — 12 август кунлари бўлиб ўтади., Халқаро армия ўйинлари АрМИ-2017 Озарбайжон, Белоруссия, Қозоғистон, Хитой ва Россиянинг 22 ҳарбий полигонлариида бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0