05:11 14 Декабр 2017
Эфир
Официальный представитель министерства иностранных дел России Мария Захарова

Россия "Толибон"га қурол етказиб бергани ҳақидаги хабарларни инкор қилди

Sputnik / Сергей Пятаков
Дунёда
Ҳавола олиш
45710

Захарова айтишига қараганда, АҚШнинг таалуқли тузилмалари ўз ўйинларида CNNдан ишончли қурол сифатида фойдаланмоқда.

TOШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Россия ТИВи расмий вакили мария Захарова АҚШнинг CNN канали тарқатган, Россия Афғонистондаги "Толибон" ҳаракатига қурол-яроғ еткизиб бергани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

Захарова айтишига қараганда америка ахборот агентлиги атайлаб ёлғон хабар тарқатмоқда.

"Биз биринчи марта америка ОАВларида Россия "Толибон"га қурол еткизиб бераётгани ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқатилаётганининг гувоҳи бўлаётганимиз йўқ. АҚШнинг таалуқли тузилмаларининг бундай ўйинларида — CNNдан ишончли қурол сифатида фойдаланмоқда", — деди ТИВ расмий вакили "Говорит Москва" радиоканали эфирида.

Бундан олдин CNN Калашников автоматлари, снайпер винтовкалари ва оғир пулемётлар билан қуролланган "Толибон" жангариларининг фотосуратини чоп этган ва гўёки ушбу қуроллар Россия томонидан Эрон ва Тожикистон орқали еткизиб берилаётгани хабар қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг феврал ойида ҳам шунга ўхшаш воқеа содир бўлган эди. Ўшанда Афғонистон парламенти депути Абдувадуд Паймон Россия толибларга тунда Панж дарёси орқали тунлари контейнерда қурол еткизиб бераётганини хабар қилган эди.

Шундан сўнг Тожикистон ТИВи Афғонистоннинг мамалкатдаги элчисига "Норозилик нотаси юборган ва депутат ўз сўзлариини қайтиб олишга мажбур бўлган эди. Тожикистоннинг Афғонистондаги элчиси эса, Тожикистон орқали Россия қуроллариини еткизиб беришнинг мутлақ иложи йўқ деган эди.

Асосий мавзулар