00:02 12 Декабр 2017
Эфир
Снег на траве. Архивное фото

12 август куни Иссиқ-Кўлда қор ёғди

© Sputnik/ Владимир Сергеев
Дунёда
Ҳавола олиш
59310

Иссиқ-Кўлда дам олаётган сайёҳлар қорли маназаралар акс этган видеолавҳа суратга олиб, ҳаво совуқ бўлганини хабар қилишди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ушбу кунларда Иссиқ-кўлда дам олаётган сайёҳлар қор қоплаган пляжлар акс этган видеолавҳа суратга олишди.

Дам олувчилар айтишига қараганда, 30 даражали иссиқдан кейин кучли ёмғир ва жала ёққан, кейинчалик у қорга айланган.

"2017 йил 12 август. Бунга ҳеч ким ишонмайди… Иссиқ-Кўлга ҳақиқий қиш келди… Ҳаво ҳарорати 15-16 даража", — дебь изоҳ берган видеолавҳага дам олувчи киши.

Синоптиклар айтишига қараганда, Иссиқ-Кўлда ёз ойида қор ёғиши — бу жуда кам учрайдиган ҳолат экан, лекин бўлиб турар экан. Бунинг сабаби Иссиқ-Кўлнинг тоғли чўққилар қуршовида жойлашганлиги экан. Шунинг учун бу ерда баъзан ёзда ҳам қор ёғиши мумкин экан.

Асосий мавзулар