Facebookда мусулмонларга қарши пост ёзган британияликка бир йил қамоқ жазоси берилди

© AFP 2023 / OLI SCARFF Работа полиции Великобритании
Работа полиции Великобритании - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Буюк Британия Рексем шаҳрида истиқомат қилувчи 22 ёшли Киган Жейковлевс диний адоватни қўзғатувчи материалларни интернетда чоп этганликда ўз айбини тан олди

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Буюк Британия суди Манчестерда содир бўлган терактдан сўнг мамлакатда барча мусулмонларни ўлдиришга даъват қилувчи пост ёзган британиялик йигитга бир йил қамоқ жазоси тайинлади. Бу ҳақда РИА Новости Independent нашрига таянган ҳолда ахборот берди.

Ситуация в сирийском городе Алеппо - Sputnik Ўзбекистон
Ироқнинг Талл-Афар шаҳрида Ўзбекистон фуқароларига тегишли ҳужжатлар топилди

Эслатиб ўтамиз, 22 май куни "Манчестер Арена" мажмуасида америкалик қўшиқчи Ариана Гранде концерти пайтида теракт содир этилган. Портлаш ҳудкуш Салман Абеди томонидан содир этилган. Теракт оқибатида 22 киши, шулардан 12 нафар ёш болалар ҳалок бўлишган. Теракт учун жавобгарликни "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ўз зиммасига олган.

Уэлс шимолидаги Рексем шаҳрида истиқомат қилувчи 22 ёшли Киган Жейковлевс диний адоватни қўзғатувчи материалларни интернетда чоп этганман, дея ўз айбига иқрор бўлган.

Айблов хулосасига кўра, Жейковлевс Манчестерда содир бўлган терактдан сўнг ижтимоий тармоқда ушбу материалларни чоп этган. Бир оз вақтдан сўнг постлар ўчириб ташланган.

"Айблов хулосасига асосан Жейковлевснинг бир дона хабари жуда жиддий мазмунда бўлган. Чунки, у айнан Манчестер портлашидан сўнг ёзилган. Айнан ўша вақтда одамларнинг асаблари ва ҳис туйғулари таранг ҳолда бўлган", — деб таъкидлади Буюк Британия Қироллигининг прокуратура хизмати вакили.

Янгиликлар лентаси
0