08:09 21 Сентябр 2017
Эфир
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон

Эрдўғон: мусулмон биродарларимиз Мьянмада ўта шавқатсиз муносабатларга дуч келишмоқда

AFP / ADEM ALTAN
Дунёда
Ҳавола олиш
Мирзиёевнинг Қозоғистонга сафари (7)
661 0 0

Туркия президенти ИҲТ иштирокчи давлатларини ҳамжиҳатликда Мьянма мусулмонларига ёрдам беришга чақирди

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Остонада бўлиб ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммити давомида Мьянмадаги вазият масаласини кўтарди, деб хабар қилмоқда Спутник Қозоғистон.

"Афсуски, мусулмонлар бутун дунёда қийинчиликларни бошдан кечиришмоқда. Биз, албатта, бирдамлик ва ҳамкорликни кучайтириш, бу мураккаб вазиятдан чиқиб кетиш учун бор ғайратимизни, бор ҳаракатимизни ишга солмоғимиз керак", — деб айтган Эрдўғон саммитда.

"Мьянмада бизнинг мусулмон биродарларимиз ўта шавқатсиз муносабатларга дуч келишмоқда, уларни ўз уйларини тарк этишга мажбур қилишмоқда. Биз уларга нисбатан бўлаётган бу адолатсиз муносабатга барҳам бериш учун бор кучимизни ишга солишимиз керак. Ушбу инсоният драмасининг олдини олиш мақсадида, биз Мьянма ва Бангладеш ҳукумати билан биргаликда иш олиб бормоқчимиз", — деб қўшимча қилган Эрдўғон.

Туркия президенти Бангладешда бошпана излаётган мусулмонлар ҳам ёрдамга муҳтожлигини қайд этиб ўтган.

"Биз Бангладеш ҳукуматига бу борада ёрдам бериш истагимизни маълум қилдик", — дея хотима қилган Туркия президенти.

Мьянма ҳарбийлари ва хавфсизлик кучлари август ойи охиридан буён Ракхайн штатида ислом жангриларига қарши операцияларни амалга ошириб келишмоқда. Ушбу операция 25 август куни рохинжа-жангарилари Ракхайн штатида бир нечта полициячилар постларига ва армия казармаларига мувофиқлаштирилган ҳужумларни амалга оширганидан сўнг бошланиб кетган. Ҳодиса оқибатида 400 киши ҳалок бўлган. Турли маълумотларга кўра, Бангладешга 146 мингдан 300 минг нафаргача одам қочиб ўтган.

Якшанба куни Остона шаҳрида фан ва технологиялар мавзусида ИҲТ саммити бошланди. Тадбирда ИҲТнинг 56 иштирокчи-давлатлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар қатнашишмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу саммитда иштирок этиш учун куни кеча Остонага жўнаб кетди.

Мавзу:
Мирзиёевнинг Қозоғистонга сафари (7)

Асосий мавзулар