02:41 20 Ноябр 2017
Эфир
Ураган Ирма

"Ирма" довули Флорида штатининг 3 миллион аҳолисини электр токисиз қолдирди

REUTERS / Carlos Barria
Дунёда
Ҳавола олиш
23720

Электр тармоқларни тиклаш учун 16 минг ходим жалб қилинади

ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. "Ирма" довули Флорида уч миллион аҳолисини электр токисиз қолдирди. Бу ҳақда РИА Новости FPL электр тармоқ компаниясига таянган ҳолда хабар қилди.

Компания маълумотларига кўра, Флориданинг 95 фоиз ҳудуди электр таъминотсиз қолган.

Электр тармоқларни тиклаш учун 16 минг ходимлар жалб қилинади.

АҚШ метеохизмат маълумотларига кўра, бугунги кунла "Ирма" довули учинчи даражадан иккинчи даражага ўтди. Унинг шамол ўртача тезлиги 175 км/с ташкил қилди.

Флорида штати маъмуриятига кўра, табиий офат 30 млн кишига таҳдид қолмоқда. Бугунги кунда 114 минг аҳоли вақтинча бошпана жойларга кўчирилган, шунингдек, яна 6 миллион киши эвакуация қилинади.

Эстатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада "Ирма" довули Атлантика океанида ҳосил бўлган. Довул натижасида Сен-Мартен ва Сен-Бартелем оролларида 8 киши ҳалок бўлган ва 23 киши жароҳатланган.

Шу билан бирга, 1700 киши истиқомат қилган Барбуда оролидаги бинолар тўлиқ вайрон бўлган. Барча иншоотларни тиклаш учун қарийиб 150 млн доллар зарур бўлади.

Асосий мавзулар