Порошенко: Саакашвили Украина чегарасини ноқонуний кесиб ўтди

© Sputnik / Алексей ВовкБывший президент Грузии, экс-губернатор Одесской области Михаил Саакашвили (в центре)у пункта пропуска "Шегени" на украинско-польской границе
Бывший президент Грузии, экс-губернатор Одесской области Михаил Саакашвили (в центре)у пункта пропуска Шегени на украинско-польской границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саакашвили якшанба куни кечқурун ўзининг тарафдорлари кўмагида Польшадан Украинага чегарачилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари орасидан чегарани "ёриб" ўтди.

ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Украина президенти Петр Порошенко собиқ Грузия президенти ва Одесса губернатори Михаил Саакашвили Украина давлат чегарасини кесиб ўтиши ҳолатини қоибузарлик деб атаб, бунга айбдор бўлган шахслар ҳуқуқий жавобгарликка белгиланиши кераклиги маълум қилди. РИА Новости хабарига кўра.

Введение безвизового режима Украины с ЕС - Sputnik Ўзбекистон
Порошенко хорижий фуқароларни биометрик назоратдан ўтказиш тўғрисида қарорни имзолади

Украина фуқаролигидан маҳрум бўлган Саакашвили якшанба куни кечқурун ўз тарафдорлари кўмагида Польшадан Украинага чегарачи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари орасидан "Шегини" чегара пунктидан "ёриб" ўтди.

Украина давлат чегара хизмати бошлиғи ёрдамчиси Олег Слободян сўзларига кўра, Саакашвили Украина чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтди. Чунки у чегара назоратидан ўтмаган. Чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Украина чегара хизмати матбуот хизматига кўра, чегарадаги тўқнашувларда 10 та чегарачилар ва 12 та полиция ходимлари жароҳатланди.

"Жиноят содир бўлди, чунки давлат чегарасини дахлсизлиги ҳақида конституциявий тамойил мавжуд. Бу давлат миллий хавфсизлиги масаласидир. Менга фарқи йўқ — ким давлат чегарасини бузади, ҳоҳ жанубдан террорчилар бўлсин, ҳоҳ ғарбдан сиёсатчилар бўлсин. Бунга аниқ ҳуқуқий жавобгарлик бўлиши керак", — деб таъкидлади Порошенко.

Шунингдек, Порошенко Саакашвилини фуқароликдан маҳрум этиш бўйича суднинг исталган қарорини бажаришини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0