18:42 20 Ноябр 2017
Эфир
Счетчик государственного долга США. 2012 год

АҚШ давлат қарзи илк бор 20 триллион доллардан ошиб кетди

© Commons.wikimedia/ Valugi
Дунёда
Ҳавола олиш
28320

Жорий йил март ойи ўрталарида ушбу қарздорлик 19,84 триллион долларлик даражада музлатиб қўйилган эди

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. АҚШ давлат қарзи илк бор 20 трилион долларлик кўрсаткичдан ошиб кетди, деб хабар қилди РИА Новости Business Insider таянган ҳолда.

Хабарда айтилишича, жорий йил март ойи ўрталарида ушбу қарздорлик 19,84 триллион долларлик даражада музлатиб қўйилган эди.

Ўтган ҳафтада президент Доналд Трамп унинг вақтинчалик оширилиши тўғрисида қонунни имзолаган эди.

АҚШ давлат қарзи ҳисобини кўрсатувчи ҳисоблагичлар кўплаб давлат сайтларида жойлаштирилган бўлиб, қарздорлик ҳолатини онлайн тарзда кўриш мумкин.

Бугунги кунда қарздорлик 20,164 триллион долларни ташкил қилди ва бу кўпайишда давом этмоқда.

Асосий мавзулар