12:15 23 Сентябр 2017
Эфир
Пресс-конференция Михаила Саакашвили во Львове

Чегарачилар Саакашвилига чегарани ноқонуний кесиб ўтиш баённомасини етказишди

© Sputnik/ Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
25120

Михаил Саакашвили 10 сентябр куни ўзининг тарафдорлари кўмагида Польшадан Украинага чегарачилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари орасидан чегарани кесиб ўтган эди

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Украина чегарачилари бугун Грузия собиқ президенти, Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвилига давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиши ҳақида баённома тақдим этди, деб хабар қилди РИА Новости мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Саакашвили 10 сентябр куни тарафдорлари кўмагида Польшадан Украинага чегарачилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари орасидан чегарани "ёриб" ўтган эди.

Украина давлат чегара хизмати бошлиғи ёрдамчиси Олег Слободян сўзларига кўра, Саакашвили Украина чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтди. Чунки у чегара назоратидан ўтмаган. Чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Украина чегара хизмати матбуот хизматига кўра, чегарадаги тўқнашувларда 10 та чегарачи ва 12 та полиция ходими жароҳатланди.

Асосий мавзулар