08:58 23 Сентябр 2017
Эфир
Рохинджа в лагере беженцев в Бангладеш

БАА Бангладешдаги қочқинларга шошилинч ёрдам кўрсатмоқда

© AP Photo/ Bernat Armangue
Дунёда
Ҳавола олиш
217 0 0

Бирлашган Араб Амирликлари Бангладешдаги қочқинларга фавқулодда инсонпарварлик ёрдамини юборди

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари Мьянмадан Бангладешга келган қочқинлар йиғилган ҳуқудга шошилинч инсонпарварлик ёрдамини юбормоқда, деб хабар қилди РИА Новости WAM давлат ахборот агентлигига таянган ҳолда.

БМТ маълумотларига кўра, 25 августда рўй берган можародан сўнг рохинья халқи вакилларининг 370 минг нафарга яқини Мьянмадан Бангладешга қочиб ўтган. Ракхайн штатини тарк этиб, Бангладешга бошпана излаб кетишга мажбур бўлаётган жами 1,1 миллион кишидан ташкил топган рохинялар мамлакатнинг 90 %и буддистлардан ташкил топган Мьянма (аввалги Бирма) давлатида истиқомат қилиб келган.

Жорий йил 25 август куни зўравонликлар бошланганидан сўнг оммавий равишда Бангладешга қочишга мажбур бўлганлар.

Қочқинлар ҳарбийлар ва будпарастлар Рохина вилоятига ҳужум қилганларини ва тинч аҳолини қиришни бошлаганларини айтмоқдалар.

2012 йилда будпасрастлар ва рохиня мусулмонлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар пайтида юз минг мусулмон мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган эди.

БАА вице-президенти ва Бош вазири, Будай ҳукмдори Муҳаммад бин Рашид Ал Маҳтум Кутупалонгда ташкил қилинган қочқинлар лагерига B747-400 самолётида инсонпарварлик ёрдами юборилишига буйруқ берган.

Самолёт бортида қочқинлар учун палаткалар ҳам борлиги айтилмоқда.

Юборилаётган ёрдам 733 минг 569 долларга баҳоланган.

Илгарироқ БМТ раҳбарияти Мьянмадаги қочоқларга ёрдам учун $7 млн ажратилиши ҳақида маълум қилган эди.

Қозоғистонда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитида ҳам Мьянмадаги мусулмонлар билан боғлиқ муаммо кўтарилган эди. Хусусан, Қозоғистон президенти Мьянмадаги вазият ИҲТ аъзо давлатларини ташвишлантираётганини айтиб, Мьянма ҳукуматини зўравонликларни тўхтатишга ва можарони тинч йўл билан ҳал этишга чақирган эди.

Куни кеча Ўзбекистон ҳукумати мьянмалик қочқин мусулмонларга инсонпарварлик ёрдамини юборишини маълум қилди.

Асосий мавзулар