22:34 21 Ноябр 2017
Эфир
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган.

Эрдўғон унга ҳайкаллар ўрнатган Туркия ҳокимият раҳбарларини кескин танқид қилди

© REUTERS/ HANDOUT
Дунёда
Ҳавола олиш
75860

Ушбу масала юзасидан Туркия президенти Эрдўғон Анқара провинцияси раҳбарлари олдида ўз фикрини билдирди

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Таййиб Эрдўғон Туркия етакчисига ҳайкал ўрнатган айрим туркиялик мэрларни кескин танқид қилди. РИА Новости хабарига асосан.

"Айрим мэрлар менга ҳайкал ўрнатяпти. Буни эшитганимда жуда хафа бўлдим. Ўртоқлар, бу қадриятларимизга тўғри келмайди. Мен на ҳайкаллар, на бюстлар ўрнатилишини ҳоҳлайман. Бошқа бундай хатоларни ҳеч ким қилмасин", — деди Эрдўғон Анқара провинцияси маъмурий раҳбарлари олдида.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 16 июлда Анқара шаҳрида 2016 йил 15-16 июлда ҳарбий тўнтариш қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорлик очилган эди.

Асосий мавзулар