14:55 22 Сентябр 2017
Эфир
Хитойдаги Цзянсу вилоятидаги Хуаси қишлоғида қўйилган Мао Цзэдун ҳайкали

Социализм ғалаба қозонган қишлоқ, ёхуд Хитойдаги "миллионерлар маскани"

AP Photo / Eugene Hoshiko
Дунёда
Ҳавола олиш
107110

Бугун саҳифамизда Хитойдаги "миллионерлар яшовчи қишлоқ" ҳақида маълумот берамиз

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ярим аср муқаддам Хуаси — Хитойнинг шарқий қисмида жойлашган Цзянсу вилоятидаги кўзга кўринмас қишлоқлардан бири бўлган. Бугунги кунда эса у Хитойнинг биринчи рақамли қишлоғи деган мақомга эга, унинг аксарият яшовчилари эса — миллионерлардир.

Хитой фуқаролари алоҳида бир қишлоқда қай тариқа социализмни қуришга муваффақ бўлганликлари ҳақида қуйида ҳикоя қилиб берамиз.

Айтиш жоизки, ўтган 50 йил мобайнида Хуаси оддий қишлоқдан тортиб, Хитойдаги коммунистик ғоялар ғалаба қозонган рамзгача бўлган йўлни босиб ўтган. Бу ерда маҳаллий оилаларнинг ҳаммаси ўз саройларида истиқомат қиладилар ва ҳар бирида энг камида биттадан автомобил мавжуд. Қишлоқда тиббиёт ва мактаблар мутлақо бепул. Бутун ер юзида фақатгина шу қишлоқда баландлиги 328 метрни ташкил қиладиган, яъни машҳур Эйфел минорасидан тўрт метр узун бўлган осмонўпар бино — Longxi International Hotel мавжуд.

Иншоотни барпо этиш учун 430 миллион долларга яқин маблағ сарфланган. Қишлоқда 80га яқин корхоналар бор, улар асосан металлургия ва тўқимачилик корхоналаридир. Қишлоқда ишлаб чиқариладиган товарлар 40га яқин мамлакатларга экспорт қилинади.

Отель Longxi International в деревне Хуаси в провинции Цзянсу в Китае
AFP
Отель Longxi International в деревне Хуаси в провинции Цзянсу в Китае

Хитойдаги Longxi International отели. Цзянсу провинцияси, Хуаси қишлоғи

Қишлоқ фаровонлигида — марҳум партком раҳбари У Женьбао беқиёс хизмат кўрсатган.

Женьбао маҳаллий партия ячейкасига раҳбар этиб тайинланганида, Пекин раҳбариятини Хуаси — коммунизм амалда қандай кўринишга эга бўлиши мумкинлигининг ёрқин мисоли бўлиб хизмат қила олишига ишонтира олган.

Бунинг учун у баъзида ноанъанавий усуллардан фойдаланган. Жиньбао қишлоққа саноан ишлаб-чиқаришини жалб этган ва бу билан қишлоқни кооперативга айлантириш қарорини намойиш этган. Шу тариқа 1994 йилда Хуасида қишлоқдаги барча корхоналарга эгалик қилувчи корпорация дунёга келган. Корпорациянинг акционерлари эса маҳаллий аҳоли бўлган. 1990-йй охирида қишлоқ акциялари биржага сотувга қўйилган. Айнан мана шундан сўнг ҳудуд ўта шиддат билан ривожланишни бошлаган.

Работники на сталелитейном заводе в деревне Хуаси в провинции Цзянсу в Китае
AP Photo / Eugene Hoshiko
Работники на сталелитейном заводе в деревне Хуаси в провинции Цзянсу в Китае

Хуаси қишлоғидаги пўлат қуйиш заводи ишчилари.

Акционерларга ҳар йили қишлоқда фаолият юритиб турган корхоналар келтираётган даромаддан 20% тўлаб келинади. Фойданинг қолган қисми ривожланишга тикилади.

Айрим вақтларда "қишлоқ кооперативи" даромади йилига 8 миллиард долларгача боради — бу эса айрим мамлакатлар ЯИМидан ҳам кўпроқ демакдир.

Тузилманинг мана шу ўзига хос шакли туфайли Хуасининг ҳар бир яшовчиси ҳисобида 143 минг долларга яқин маблағ бор.

 

Бу қишлоқда исталган нарсани топиш мумкин. Ва гап бу ерда фақатгина омма учун мўлжалланган товарлар ҳақида бораётгани йўқ.

Хуасида туризмни ривожлантириш мақсадида 23 миллион долларга бутунжаҳон ёдгорликлари парки бунёд этилган.

Бу паркда Сидней опера театри, Париждаги триумфал арка, Тяньаньмэнь дарвозалари ва ҳатто Буюк Хитой деворининг кичик бир бўлаги нусхалари мавжуд. Бу ерда ўзида Капитолий ва Оқ Уй элементларини бирлаштириб, бошпана қисмида Озодлик ҳайкали ўрнатилган бино кўринишидаги АҚШни ҳам томоша қилиш мумкин.

Сайёҳлар учун амалга оширилган ишлар ўз натижасини берди — Хуасига йилига 2 млн яқин туристлар келиб-кетадилар.

 

Қишлоқда аэротакси йўлга қўйилган бўлиб, бунда вертолёт ёрдамида яқин шаҳарларгача 10 дақиқада етиб олиш мумкин.

Ҳозирги вақтда бу ҳудудни қишлоқ деб аташ ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди. Агар аввал бошдан бу ерда мингдан салгина зиёд одамлар истиқомат қилишган бўлса, бугунги кунда қўшни қишлоқларни ютиб юборгани эвазига, Хуаси аҳолиси сони 35 минг нафарни ташкил қилмоқда.

Шундай бўлсада, ҳозиргача қишлоққа шаҳар мақоми берилмаган.

Қайд этиш жоизки, Хуаси акцияларига аввал бошданоқ қишлоқнинг туб аҳолиси эгалик қилиб келишган. Қишлоққа бириктириб олинган қўшни ҳудудлар аҳолисига бундай имконият тақдим этилмайди. Аммо бунга қарамай, қўшиб олинган қишлоқлар аҳолиси ҳам Хитойнинг бошқа ҳудудларидагидан кўра кўплаб қўшимча қулайликларга эга — дейлик, бу ерда энг кам ойлик иш ҳақи ойига 500 долларни ташкил қилади.

Асосий мавзулар