05:49 22 Сентябр 2017
Эфир
Полиция у станции метро Парсонс-Грин в Лондоне

Лондон метросида портлаш содир бўлди – жабрланганлар бор

REUTERS / Kevin Coombs
Дунёда
Ҳавола олиш
38910

Воқеа жойига шошилинч тиббий хизмат ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари етиб келишди

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Лондон метросида портлаш содир бўлди, деб хабар қилди РИА Новости Sun газетасига асосан.

Нашрга кўра, портлаш натижасида бир нечта киши юз куйиш жароҳатини олган. Воқеа жойига шошилинч тиббий хизмат ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари етиб келишди. Гувоҳларга кўра, метро вагони ичида оқ контейнер портлаб кетди.

Лондон полияцияси ушбу ҳолатни тасдиқлади, лекин ҳозирча аниқ маълумотларни бермади.

"Парсонс-Грин метро бекатида рўй берган ҳодиса ҳақида хабаримиз бор. Полиция ходимлари воқеа жойида ишламоқда", — деб ёзилган Лондон полициясининг Twitterида.

Асосий мавзулар