Россияда телефон террорчилиги авж олди

© Sputnik / Николай Хижняк / Медиабанкка ўтишСлужебные собаки кинологической службы
Служебные собаки кинологической службы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Федерациясида беш кундан буён "миналаштирилган" объектлар ҳақида аноним қўнғироқлар бўлмоқда. Ёппасига авж олган телефон-террорчилиги оқибатида Россия иқтисодиётига 1 миллиард рубл зарар етказилган.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Шанба куни келиб тушган "Миналаштирилган" деган хабарлардан кейин Россиянинг 11 субъектларидан 21 минг киши эвакуация қилинди, деб хабар қилди РИА Новости фавқулодда хизматлардаги манбадан олинган хабар асосида.

"Соат 21.30 ҳолатига кўра, Россия Федерациясининг 11та субъектларига темирйўл ва автовокзаллар, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар ҳамда Москвадаги Қизил майдонни портлатиш таҳдиди билан 57та аноним қўнғироқ келиб тушган", — деб қайд этган манба.

Военнослужащий во время конкурса на лучшее высокогорное подразделение Вооруженных Сил Эльбрусское кольцо - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик ҳарбийлар Ўзбекистон тоғларида машғулот ўтказишади
Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, 21 минг нафардан зиёд киши эвакуация қилинган.

"Барча объектлар текширилган, портлаш хавфи тасдиқланмади", — деб таъкидлаган у.

Россия бўйлаб беш кундан бери турли маъмурий бинолар ва савдо мажмуаларининг "миналаштирилгани" тўғрисида аноним қўнғироқлар тинмаяпти. Чоршанба куни бу ҳолат Москвагача етиб келди. Пойтахтга келиб тушган аноним қўнғироқларда 50та объектларнинг "миналаштирилгани" хабар қилинган. Улар орасида вокзаллар, йирик савдо марказлари бўлган. 40 мингдан зиёд киши мана шу қўнғироқлар туфайли эвакуация қилинган.

Аноним қўнғироқлар туфайли мамлакатда жами 130 минг киши эвакуация қилинган. Россия давлат Думаси Мудофаа қўмитаси раиси ўринбосари Юрий Швиткиннинг сўзларига кўра, ёппасига авж олган телефон террорчилиги оқибатида Россия иқтисодиётига 1 миллиард рубл зарар етказилган.

Янгиликлар лентаси
0