Хитой Трампнинг КХДРни йўқ қилиб ташлаши ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишПрезидент США Дональд Трамп встретился с лидерами ЕС в Брюсселе
Президент США Дональд Трамп встретился с лидерами ЕС в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Агар КХДР Қўшма Штатларига таҳдид қиладиган бўлса, АҚШда унинг ўзини йўқ қилиб ташлашдан бошқа чора қолмайди", — деди Дональд Трамп

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Хитой ТИВ расмий вакили Лу Кан АҚШ президенти Трампнинг КХДРни йўқ қилиб ташлаши мумкинлиги ҳақидаги сўзларига изоҳ берди, РИА Новости хабарига асосан.

Шавкат Мирзиёев выступил на 72-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Трамп маъмуриятининг Афғонистонга оид даъватини қўллаб-қувватлади

"Биз умид қиламизки, барча томонлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилинган резолюцияларни бажарган ҳолда вазминликни намоён қилишади ва Корея ярим оролида кескинликни юмшатиш бўйича шарт-шароитлар ва муаммони дипломатик ҳал қилиш йўлига тезроқ қайтиш бўйича муҳит яратилади", — деди Лу Кан матбуот анжуманда.

Шунингдек, Лу Кан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг барча резолюциялари барча томонлар Корея ярим оролида тинчлик ва барқарорликка ҳаракат қилиши ва ядровий муаммони сиёсий-дипломатик усуллар билан ҳал қилиниши шартлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР америкага таҳдид соладиган бўлса Кореянинг ўзини йўқ қилиб ташлаши мумкинлигини айтган эди.

"Агар КХДР Қўшма Штатларга таҳдид қиладиган бўлса, АҚШда унинг ўзини йўқ қилиб ташлашдан бошқа чора қолмайди", — деб таъкидлади Дональд Трамп.

Янгиликлар лентаси
0