Мексикадаги кучли зилзила қурбонлари сони 286 нафарга етди

Oбуна бўлиш
Ундан аввал қурбонлар 273 нафар ташкил этганлиги ҳақида хабар берилган эди

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Мексикадаги кучли зилзила қурбонлари сони 286 нафарга етди, деб хабар қилди миллий авария-қутқарув хизмати раҳбари Луис Фелипе Пуэнте. РИА Новости хабарига асосан.

Землетрясение в Мексике - Sputnik Ўзбекистон
Мексикада бўлиб ўтган даҳшатли ер қимирлаши лавҳалари

Ундан аввал қурбонлар 273 нафар ташкил этганлиги ҳақида хабар берилган эди.

"Мехико шаҳрида 148 киши, Морелосда 73 киши, Пуэбледа 45 киши, Мехико штатида 13 киши, Геррерода 6 киши, Оахакеда 1 киши вафот этган, жами қурбонлар сони 286 нафар", — деб ёзган Пуэнте ўзининг Twitterида.

Зилзиладан сўнг 200 га яқин одам бедарак йўқолгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 19 сентябр куни Мексикада 7,1 балли ер қимирлаши содир бўлди. Аҳолиси 20 млн киши бўлган Мехикода ер қимирлаши оқибатида бузилган ёки яроқсиз ҳолга келган бинолар сони 38 тага етди.

Янгиликлар лентаси
0