22:41 11 Декабр 2017
Эфир
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон

Эмомали Раҳмоннинг акаси вафот этди

© Flickr/ Официальный сайт президента РТ
Дунёда
Ҳавола олиш
609 0 0

Нуриддин Раҳмоннинг танаси вертолет орқали марҳум истиқомат қилган Дангарин туманига етказилган

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг акаси Нуриддин Раҳмон шанба куни кечқурун 67 ёшида оламдан ўтди, деб хабар қилди РИА Новости.

"Марҳум Душанбеда даволанаётган бўлган, у ерда тиббиёт ходимлари хулосасига кўра миокард инфарктидан вафот этган", — деб ёзади агентлик.

Агентликнинг хабар беришича, Нуриддин Раҳмоннинг танаси вертолет орқали марҳум истиқомат қилган Дангарин туманига етказилган.

Хабарга кўра, Эмомали Раҳмоннинг ўзи айни вақтда марҳумнинг ёнида ҳамдардликларни қабул қилмоқда. Дафн қилиш маросими якшанба куни эрталаб ўтказилади.

Нуриддин Раҳмоннинг вафоти ҳақида Тожикистонда расман эълон қилинмаган. Нуриддин Раҳмон ҳеч қандай лавозимларни эгалламаган ва сўнгги йилларда пенсияда бўлган.

Асосий мавзулар