14:23 17 Октябр 2017
Эфир
Наказание за хакерство

Тожикистонда қизларни расмларини порносайтларга чиқариб юбораётган шантажчи қидирилмоқда

© fotolia
Дунёда
Ҳавола олиш
1149 0 0

Тожикистонлик қизлар интернет хулиганлари томонидан шантаж қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Тожикистон ИИВга фотосуратлари порносайтларга чиқиб кетаётган қизлардан кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда, деб хабар қилди РИА Новости Тожикистон ИИВ матбуот котиби Умаржон Эмомалидан олинган хабар асосида.

Маълумотларга кўра, кимдир ижтимоий тармоқлардаги порносаҳифаларда тожикистонлик қизларнинг суратларидан фойдаланилаётган экан.

"Кейинги вақтларда Instagram ижтимоий тармоғидаги порносаҳифаларда суратлари пайдо бўлган қизлардан ўнлаб шикоятлар келиб тушди", — деб айтган агентликка Эмомали.

Унинг сўзларига кўра, ИИВ томонидан олиб борилган текширувлардан сўнг ушбу саҳифалар модераторлари чет элда рўйхатдан ўтишган ва четда яшашлари ойдинлашган.

Матбуот-котибнинг сўзларига кўра, қизлар ўз аризаларида номаълум шахслар суратларни уларнинг Facebook, Instagram ва "Одноклассники"даги аккаунтларидан олиб, сўнгра "Тожикистон фоҳишалари" саҳифасига жойлашгани ва сурат тагларидан ҳақорат мазмунидаги изоҳларни қолдиришгани ҳақида айтиб ўтишган.

"Арзнома билан мурожаат қилган қизларнинг сўзларига кўра, номаълум шахслар уларни таъқиб қилиб, ушбу суратларни саҳифадан олиб ташланиши учун катта миқдорда пул талаб қилишмоқда", — деган у.

Асосий мавзулар