12:34 17 Октябр 2017
Эфир
Специальная снайперская винтовка СВЛК-14 Cумрак

Россия снайперлари узоқ масофага ўқ узиш бўйича абсолют рекорд ўрнатди

© Lobaevarms
Дунёда
Ҳавола олиш
92820

Россия снайперлари 4210 метр масофадаги нишонни забт этиб янги мутлақ жаҳон рекордини ўрнатишди. Олдинги рекорд 3450 метр бўлиб, АҚШ снайперлари томонидан ўрнатилган эди.

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Россиялик снайперлар узоқ масофага ўқ узиш бўйича янги мутлақ жаҳон рекорди ўрнатишди, деб хабар қилмоқда «Военное обозрение» нашри.

СВЛК-14 Cумрак
СВЛК-14 Cумрак
Андрей Рябинский бошчилигидаги снайперлар гуруҳи СВЛК-14 снайпер винтовкаси ёрдамида 4210 метр масофада ўрнатилган 1х1 м нишонни муваффақиятли забт этишди.

“Бундай масофага ўқ узиш учун жуда кўп параметрларни ҳисобга олиш керак: шамол тезлиги, ҳаво ҳарорати ва ҳаво босими, деривация,  ҳатто ер шарининг айланишини ҳам ҳисобга олиш керак. Биз жамоамиз билан бунга 8 йил тайёрландик”, — дейди  Рябинский.

Специальная снайперская винтовка СВЛК-14 Cумрак
Специальная снайперская винтовка СВЛК-14 Cумрак
Янги рекорд махсус винтовка ёрдамида ўрнатилди. Интеграция қилинган тизимлар конструктор бюроси – КБИС таркибига кирувчи Lobaev Arms фирмаси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган “СВЛК-14 Сумрак”  винтовкаси калибри 40 мм, ўқ оғирлиги 27 грамм бўлган махсус патрон билан ўқ узади. 4,2 км масофани босиб ўтиш учун ушбу ўқга 13 секунд вақт керак бўлган.

Эслатиб ўтамиз, энг узоқ масофадаги нишонга олиш бўйича бундан олдинги рекорд АҚШ снайперларига тегишли бўлиб уларнинг натижаси 3450 метрни ташкил қилган эди.

Асосий мавзулар