01:44 14 Декабр 2017
Эфир
Голосование

Қайси мамлакат ўзга мамлакатлар сайловига кўпроқ аралашади?

© Foto: Saeimas Preses dienests
Дунёда
Ҳавола олиш
555 0 0

Европа аҳолиси ўзга мамлакатлар сайловларига Россия эмас АҚШ аралашади деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Сўров натижаларига кўра, европаликларнинг аксарияти — бошқа мамлакатлар сайловига АҚШ таъсир кўрсатади, Россия эмас, деб ҳисоблар экан.

Ушбу фикрни Франция аҳолисининг 43%, немисларнинг 41 % ва англияликларнинг 33 % қўллаб-қувватлашди.

Қайси мамлакат ўзга мамлакатлар сайловига аралашади?
© Sputnik/
Қайси мамлакат ўзга мамлакатлар сайловига аралашади?

Россия сайловга аралашади, деб ҳисоблайдиганлар сони эса Польшада 29%, Германияда 28% ва Францияда 27 %ни ташкил қилди. Буюк Британияда  эса шундай фикрда бўлганлар сони 21%ни ташкил қилди.

Буюк Британияда ўзга мамлакат сайловларига Европа Иттифоқи аралашади — деб ҳисоблайдиганлар сони 18%ни ташкил қилар экан. Францияда эса ушбу кўрсатгич 8%ни, Германияда — 10% ва Польшада — 12% ташкил қилди.

Қизиғи шундаки, сўров ўтказилган барча мамлакатларда ўзга мамлакатлар сайлов жараёнига айнан АҚШ таъсир кўрсатмоқда деб ҳисоблайдиганлар сони аксарият 35 ёшдан ёш бўлган олий маълумотли фуқаролардир. Германия ва Польшада шундай деб ҳисоблайдиган ёшлар сони 55 ва 51 фоизни ташкил қилди. Олий маълумотлилар орасида эса 53 % поляклар, 47 % немислар, 46 % франзузлар ва 34 британияликлар шундай деб ҳисоблайди.

Сўров Ifop компанияси томонидан 2017 йилнинг 20-27 сентбярь кунлари  Франция, Германия, Буюк Британия ва Польшада ўтказилган. “Агар сиёсий ва иқтисодий таъсир ва махсус хизматлар имконияти ҳисобга олинса, сизнингча, қайси мамлакат бошқа мамлакатлар сайлов жараёнига аралашмоқда?” деган саволга 3228 нафар респондентлар жавоб берган. Сўровда 18 ёшдан катта бўлган аҳоли иштирок этган. Сўровнинг максимал хатолик эҳтимоли +/- 3,1%, ишончлилик эҳтимоли 95%.

Sputnik (sputniknews.com) — халқаро ахборот агентлиги бўлиб, дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ўзининг мултимедиа ва ахборот хабларига эга. Sputnik ўз ичига интернет саҳифалари, рақамли радиоэшиттиришлар, мобил дастурлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни қамраб олади. Sputnik янгиликлари доимий равишда 30 тилда нашр этилиб келмоқда. Инглис, араб, испан ва хитой тилида хабарлар 24 соат давомида чиқиб туради. Sputnik.Мнениянинг бошқа хабарлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Sputnik.Мнения ўтказган бошқа сўров натижалари билан қуйида танишинг: http://sputniknews.com/trend/sputnik_polls_2016/

Асосий мавзулар