12:38 17 Октябр 2017
Эфир
Президент Киргизии Алмазбек Атамбаев

Атамбаев: қирғиз халқи учун номус ҳаётдан азизроқ

© Sputnik/ Алексей Никольский
Дунёда
Ҳавола олиш
864 0 0

7 октябр куни Алмазбек Атамбаев Қозоғистон ҳукумати ҳақида танқидий фикр билдирган эди, орадан бир неча кун ўтиб, Қирғизистон-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда муаммолар юзага кела бошлади. Шу кунгача сукут сақлаб келган Атамбаев чегарадаги муаммолар ҳақида ўз фикрини билдирди

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Президент Алмазбек Атамбаев, Боткент туманидаги куч тузилмалари ходимларига янги турар-жойлар калитларини топширар экан, Қозоғистон билан чегарада юз бераётган ҳодисаларга изоҳ берди, деб хабар қилди Спутник Қирғизистон шари.

Хабарда айтилишича, Атамбаев шу кунларда ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли билан сўнгги учрашувларни ўтказаётганини маълум қилган.

"Мен қирғиз-қозоқ чегарасидаги, ЕИИ битимлари ва нормалари бузилаётган ҳадсизликни уч кундан буён кузатиб келяпман", — деб баёнот қилган Атамбаев.

Шундан сўнг у қирғиз халқи сал кам уч минг йиллик тарихга эгалигини эслатиб ўтган.

"Уч минг йиллик тарихга эга халқ, мени ўйлашимча, уч кунлик қамалдан ҳеч қачон қўрқмайди. Бизнинг халқимиз учун ор-номус ҳаётдан азизроқ. Биз ҳар нени кўрдик, 2010 йилда бир ярим ойлик қамал ҳам бўлган. Биз инсонлар қандай қийинчиликларни бошдан кечирганларига гувоҳ бўлганмиз ва бугунги кундаги қонунсизликни ҳам енгиб ўтамиз, ўз мустақиллигимизни ҳимоя қиламиз", — деган Атамбаев.

Қирғизистон президенти қўшни давлатлар тинч ва тотув ҳаёт кечиришлари керак, дея қайд этган.

"Агар сен қўшнингни уйига ўт қўймоқчи бўлсанг, ёдингда тутки, шамол бошқа томонга эсишни бошлаши ва ўз уйинг кулга айланиши мумкин. Қозоғистонда қаттиқ очарчилик бўлганида, юз минглаб қозоқлар охирги бўлак нони билан тенг бўлишган бизни халқимиз туфайли омон қолишган эди", — эслатиб ўтди президент.

Атамбаев икки халқ қардошлигини, ҳар бир қирғизда қозоқ, ҳар бир қозоқда эса қирғиз қони оқишини таъкидлаб ўтди. Атамбаев катта бувилари Қозоғистондан эканлиги, биринчи набирасининг онаси ҳам қозоқлигини қўшимча қилди.

"Хон, султон ва президентлар икки биродар халқни ҳеч қачон уруштира олмайди. Қирғизлар ҳеч қачон кимнингдир олдида тиз чўкмайди", — дея таъкидлади.

Ўз нутқи сўнгида, Атамбаев Қирғизистон армияси салоҳияти ҳақидаг гапирган ва зарба беришга қодирлигини эслатиб ўтиб, айни вақтда қуролли эмас, балки молиявий ва ахборот урушлари олиб борилаётганини таъкидлаган. Мустақилликни нафақат армия, балки донишмандликка амал қилган ҳолатда сақлаб қолиш керак, деган Атамбаев.

Асосий мавзулар