Сайлов натижалари бекор қилинмайди - Атамбаев

© Sputnik / Табылди КадырбековАлмазбек Атамбаев
Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Атамбаев Айтишига қараганда, собиқ депуталар орасида президент сайловига “бўриларча” назар ташлаётганлар аниқланган. Уларга бир чет мамлакатнинг махсус хизмати ходими қурол етикизиб беришга ҳаракат қилган.

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Бугун 15 октябрь куни Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаев ўз рафиқаси билан Бишкекдаги 1209 сонли сайлов участкасида овоз берди. Шундан сўнг Атамбаев журналистлар билан мулоқотда бўлди, Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.

“Президент сайлови натижалари бекор қилинмайди. <…> Кимда-ким сайлов натижаларини тан олмасдан, оммавий тартибсизликлар уюштиришни истаса, бундайларни қамаганмиз ва яна қамаймиз ҳам” – деди Алмазбек Атамбаев журналистларга.   

Атамбаев Айтишига қараганда, собиқ депуталар орасида президент сайловига “бўриларча”  назар ташлаётганлар аниқланган. Уларга бир чет мамлакатнинг махсус хизмати ходими қурол етикизиб беришга ҳаракат қилган.

Мужчина считает деньги - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда сайловолди фитналар бошланди

“Сайловга “соя солмаслик” учун биз уларга тегмай турамиз, лекин 1 декабрга қадар ҳаммани қамоққа олишга вақтим етади. Тартибсизлик уюштирмоқчи бўлганлар учун қамоқхоналарда жой кўп, ахир улар қилган ишларнинг исботи ва далиллари бор-ку”, — деди Қирғизистон президенти.

Шунингдек, Атамбаев айримлар “қўрқиб пусишганини”, фуқаролар қўқрмасдан сайловга келавершлари мумкинлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон конституциясига кўра, президент бир маротаба олти йилга сайланиши мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0