13:25 18 Ноябр 2017
Эфир
Омурбек Бабанов, архив сурат.

Ўзбеклар ҳуқуқи поймол этилган, деган сўзлари учун Бабановга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

© Пресс-служба президента КР / Султан Досалиев
Дунёда
Ҳавола олиш
196320

Илгарироқ электрон ОАВларда Омурбек Бабанов томонидан сайловолди учрашувларда айтилган "Тиз чўкиб юргандан кўра, тик туриб ўлган маъқул", "Агар бирор бир милиционер ўзбекларни тегинса, у ишдан ҳайдалади" сингари "ёрқин" иборалари чоп этилган эди

ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси Жоқорғу Кенеш депутати Омурбек Бабановга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида маълум қилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири прокуратура матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Мухбирга кўра, Жоқорғу Кенеш депутати Омурбек Бабанов ва бошқа шахсларга нисбатан Қирғизистон Жиноят кодексининг "оммани конституциявий тизимни куч ишлатиш йўли билан ўзгартиришга даъват қилиш" ва "миллий, ирқий ва диний адоватни қўзғатиш" моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Бу ерда гап Бабановнинг Ўш шаҳри "Амир Темур" микрорайони аҳолиси билан 28 сентябр куни ўтказган сайловолди ташвиқотлари ҳақида бормоқда, дейди мухбир.

Бош прокуратура изоҳига кўра, "Йиғилганлар олдида нутқ сўзлар экан, Омурбек Бабанов, аҳоли орасида ўзбеклардан кўпроқ овоз олиш мақсадида, ўзбек миллатига мансуб шахсларнинг ҳуқуқлари поймол этилаётгани, мамлакатда мавжуд миллатлараро тенгсизлик ҳамда давлат органлари томонидан ўзбек миллатига мансуб шахсларга нисбатан бўлаётган босимлар тўғрисида фикрларини билдирган ва шундан сўнг йиғилганларни ушбу ҳолатга нисбатан фаол тарзда қаршилик кўрсатишга чақирган".

Қайд этилишича, филологик-сиёсий экспертиза Бабановнинг омма олдида сўзлаган ушбу нутқида миллатлараро низо қўзғаш, одамларни амалдаги ҳокимиятга итоатсизлик қилишга ундаш ва уни ағдаришга қаратилган даъватлар борлигини аниқлаган.

Бундан ташқари, Давлат суд-эксперт хизмати хулосасига мувофиқ, Омурбек Бабановнинг электрон оммавий ахборот воситаларида чоп этилган ушбу чиқишида монтаж ҳолатлари аниқланмаган.

Илгарироқ электрон ОАВларда Омурбек Бабанов томонидан сайловолди учрашувларда айтилган "Тиз чўкиб юргандан кўра, тик туриб ўлган маъқул", "Агар бирор бир милиционер ўзбекларни тегинса, у ишдан ҳайдалади" сингари "ёрқин" иборалари чоп этилган эди.

Бабановнинг тарафдорлари, "Тиз чўкиб юргандан кўра, тик туриб ўлган маъқул" деган жумла Омурбек Бабанов томонидан маълум бир номзодга овоз беришда юзага келиши мумкин бўлган мажбурлаш ҳолатларидан қўрқмасликка чақириш мақсадида айтилган, деган фикрни билдиришганига қарамай, фуқароларнинг маълум қисми Бабановнинг ушбу сўзларидан дарғазаб бўлишган.

Бабановнинг штаби эса ижтимоий тармоқлардаги ушбу видеолавҳа монтаж маҳсули экани ҳақида баёнот беришган эди.

Омурбек бабанов иши айни вақтда қўшимча тергов қилиш учун Қирғизистон Республикаси Миллий Хавфсизлик давлат қўмитасига юборилган.

Теглар:
Бабанов, Қирғизистон

Асосий мавзулар