Қўшни Қозоғистонда "олтин кон" қуриб олган шахс қўлга олинди

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишДобыча золота
Добыча золота - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон Республикаси Степногорск шаҳрида яшовчи шахс олтинни ноқонуний қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланган. Фуқаро томонидан қурилган яширин цехдан 13 қоп олтин руда аниқланган

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Қозоғистоннинг Акмолин вилояти Степногорск шаҳрида яшовчи фуқаро таркибида олтин мавжуд рудани қайта ишловчи яширин цехни ташкиллаштирган, деб хабар берди Қозоғистон Ички ишлар департаменти матбуот-хизмати.

Олтин тақинчоқлар - Sputnik Ўзбекистон
Ички кийимга яширинган олтин: "Манас" аэропортида қозоғистонлик аёл қўлга олинди
Хабарда айтилишича, 6 ноябр куни уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан Заводская посёлкасида таркибида олтин мавжуд материалларни қайта ишловчи ноқонуний цех аниқланган.

Текширув ишлари давомида цехдан майдалаш машинаси, олтин ювадиган стол, умумий оғирлиги 400 киллограммни ташкил қилувчи 13 қоп олтин руда аниқланган.

Полиция ноқонуний яширин цех ким томонидан ташкиллаштирилганини аниқлаган. У Степногорскда яшовчи 1970 йилда туғилган шахс бўлиб чиққан. Унинг ёнидан 10 грамм шлихталанган олтин топилган.

Фуқаро устидан "Ер бойликларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0