04:20 22 Ноябр 2017
Эфир
Флаг США на фоне города

Грин-карта ҳақидаги "Американча орзу"ни террорчи Соипов пикапда босиб ўтди

© AFP / LOIC VENANCE
Дунёда
Ҳавола олиш
Арман Ванескегян
247942

Грин-карта орзуси сабаблари ва рўёбга чиқариш йўллари ҳақида арманистонлик эксперт Арман Ванескегян ўз фикрларини баён қилди

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik, Арман Ванескегян. Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида грин-картага энг кўп буюртмалар берган мамлакат — бу Ўзбекистон экан. "Зориқиб кутилган орзу"нинг сабаблари ва рўёбга чиқариш йўллари ҳақида эксперт Арман Ванескегян фикрини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

31 октябр куни Нью-Йоркда террорчилик актини содир этган ўша муҳожирдан Арманистон халқи қанчалик нафратланаётганини тасаввур қилиб кўринг-а. Нега деганда айнан шу туфайли бугун АҚШ президенти Дональд Трамп Америкага кўчиб ўтмоқчи бўлган муҳожирларни танлаш дастурини мураккаблаштириш бўйича топшириқ берди.

Терактларга барибир кўника олишмади

Йўқ, Ўзбекистонлик Сайфулло Соиповдан биргина арманистон халқи эмас, балки дунё аҳолиси нафратланади. Бунинг сабаблари бор, албатта: Соипов ўз пикапини Манхеттендаги велосипед юрадиган йўлакка буриб, катта тезликда ҳайдаши натижасида 8 киши ҳалок бўлди ва 15 киши жароҳатланди — бу ғазабланиш учун етарли баҳона, деб ўйлайман.

Арманистонда ҳам кўпчилик инсонлар шу кеча телевизор қаршисига "михланиб" Америкадаги фожиа қандай ечим топишини кузатиб бордилар. Биз ҳар не бўлганда ҳам — инсонлар ўлимига олиб келувчи — теракт сингари ҳолатга кўника олмадик. Айниқса, гап айнан Америка ҳақида борадиган бўлса, деб ёзади Спутник Арманистон.

Ахир АҚШда яқин ёки узоқ қариндошлари, таниш-билишлари, дўстлари бўлмаган инсонни Арманистонда топиш қийин… Қўшма Штатлардаги Арманистон диаспораси сон жиҳатдан энг йирик деб ҳисобланадиган Россия диаспорасидан кейинги ўринда туришини ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Ҳар иккаласида 2 ярим миллиондан зиёд киши мавжуд.

Аммо ҳозир гап бу ҳақдамас. Гап шундаки, маҳаллий ОАВлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Арманистонда "американча орзу" билан яшайдиган аҳоли сон жиҳатдан ниҳоятда кўплигини кўрсатди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ушбу орзуни рўёбга чиқаришга ёрдам берадиган — грин-карта ютиш орзуси билан яшайдиганлар жуда кўп экан.

Айнан шу орзуни — грин-карта туфайли АҚШга келиб қолган, келиб чиқиши ўзбекистондан бўлган америкалик — террорчи Сайфулло Соипов ўз юк машинасида босиб ўтди. Террорчилик актидан сўнг Трамп муҳожирлар танловини мураккаблаштириш ҳақида топшириқ берган эди. Бу эса эндиликда АҚШга кетиш бўйича қулай имкониятлар янада камаяди дегани.

Экспертлар фиркрига кўра, олдинлари яшил карта 240 кишидан биттасига берилган бўлса, эндиликда ушбу рақамга маълум тузатишлар киритилиши турган гап. 

Грин-карта: Ўзбекистонликлар биринчи ўринда

Жиноятчи Сайфулло Соиповни четга қўя турайлик (у ўз қилмишига яраша жазо олади, деган умиддамиз). Маълум бўлишича, собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида Ўзбекистон грин-картага энг кўп ариза ташлайдиган давлат экан (кейинги ўринда Украина туради). Яна қўшимча тарзда айтишим мумкинки, бу ҳолатдан хабардор одамларнинг сўзларига кўра, Самарқанд аҳолисининг сал кам 90 фоизи ҳар йили грин-карта анкетасини тўлдиради.

Энди эса Арманистонга қайтамиз. Минтақадаги мамлакатлар ўртасида ушбу "кард"ларга энг кўп буюртма берадиган Арманистон экан. Ҳа, аҳолиси 3 баравар кўп бўлган Грузия ва Озарбайжондан кўра Арманистон грин картага кўп буюртма берар экан. Рақамларга келадиган бўлсак, 2014 йилда Арманистонда 2000 киши, Грузияда атиги 803 киши, Озарбайжонда 405 киши ушбу карта соҳиби бўлган.

Келгуси йилда буюртмалар сони барча мамлакатларда ортиб борди. Арманистонда эса бу кўрсаткич — ҳаммадан кўп — 5 баравар ортиб кетди. Арманистонда 56 минг киши анкеталар тўлдирди. Озарбайжонда бу рақам 2 баравар камроқни ташкил қилди. Демак, Арманистонда Озарбайжонга нисбатан Америкага кетмоқчи бўлганлар сони 6 баравар ортиқми? Ҳа, шундай экан…

Ушбу ҳолатнинг юзага келиши бир нечта омилларга бориб тақалади: мамлакат аҳолисининг турмуш тарзи, яшаш шарт-шароитлари, муносиб ишнинг йўқлиги, Америкада қариндош ва яқинлар борлиги.

Кичик ишбилармонлик учун "муносиб" бизнес

Лекин яна бир омил бор. Негадир унга ҳеч ким унча катта эътибор бермаяпти. Аммо бу омил жуда муҳим ҳисобланади. Арманистонда грин-карта учун буюртма бериш жиддий бизнесга айланган. Айниқса, Ереван марказида жойлашган кўплаб офис ва ташкилотларда грин-карталар бўйича буюртмани расмийлаштириш борасида кўмак берилиши тўғрисида кўплаб эълонларни учратиш мумкин.

Ушбу хизмат нархи атиги 15-20 минг драм атрофида. Кўп одамлар бунга қизиқиб, пул сарфлашмоқда. Қоғозларни тўлдириб, имзолашмоқда. Айримлар бу жараёнга ўта жиддий ёндашади. Тўлдирилган анкета ташлаб юборилмаслиги ва кейинги йилда ўз навбатини кутиши ҳақида бир неча марта расмий равишда огоҳлантирилишига қарамасдан, айрим одамлар ҳар йили анкетани қайта-қайта тўлдириб, жўнатишади.

Бундан ташқари, анкеталарни тўлдириш бепул тарзда амалга оширилиши ҳақида бир неча марта айтилган.

Мустақил равишда анкета файлларини юклаб олиб, унинг тегишли бандларини тўлдириб, юбориш мумкин. Ҳамма нарса тушунарли, барча саволлар бандма-банд келтириб ўтилган.

Аммо бу борада бизнес гуллаб-яшнамоқда

Ишбилармонлар ўз мижозларига ушбу хизмат АҚШ элчихонаси томонидан бепул тарзда интернет манзил орқали амалга оширилишини айтмайди.

Нью-Йорк шаҳри
© Sputnik/ Наталья Селиверстова

Лекин одамларимиз "тўламасанг — бормайсан" деган маталга амал қилган ҳолда иш тутишади. Бу идорада ишлайдиган ходимларнинг айрим нозик сири бор, улар томонидан юборилган анкета кўпроқ имкониятга эга бўлади, деб ўйлайдилар…

Билмадим, мен аминманки, бу бизнес келгусида ҳам ривожланиб боради. Йилдан-йилга анкета тўлдирмоқчи бўлган одамлар сони кўпайиб боради. Лекин бу бизнес қонуниймикан? Билмадим, лекин унинг қонунийлигига шубҳа бор.

Асосий мавзулар